Кириш Регистрация
02/08 19:30 Навбаҳор 5-1 Хоразм
02/08 20:00 Машъал 1-3 Сўғдиёна
02/08 20:30 Қизилқум 3-0 Бунёдкор
03/08 19:30 Қўқон-1912 - Сурхон
03/08 20:00 ОКМК - Насаф
03/08 20:30 Динамо - Нефтчи

«Атлетико» «Барселона»ни судга берди: Альварес трансфери атрофидаги можаро авжида

Баҳо:
+ | -

Diario SPORT нашрининг хабар беришича, Мадриднинг «Атлетико» клуби Хулиан Альварес трансфери бўйича давом этаётган ҳаракатлар сабабли «Барселона»ни судга бергач, каталонияликларнинг юристлар жамоаси ҳозирда расмий ҳужжатларни ўрганиб чиқмоқда.

«Барселона» Роберт Левандовски жамоани тарк этганидан сўнг аргентиналик ҳужумчи учун 100 миллион евролик йирик таклиф юборганидан кейин низо янада авж олди. «Атлетико» ушбу таклифга умуман эътибор қаратмади.

Музокаралар олиб бориш ўрнига, «Атлетико» мутасаддилари «Барса»ни футболчини ноқонуний равишда ўз томонига оғдириб олишда айблаб, ФИФА ва Испания қироллик футбол федерациясига шикоят аризаси топширишди ва шу билан бирга трансферга қарши оммавий ахборот воситалари орқали кампания бошлаб юборишди.

Альвареснинг ўзи эса Жаҳон чемпионати вақтида бу ёзда «Атлетико» оқилона таклифларни кўриб чиқиши ҳақидаги ваъдалар билан уни чалғитишганини ҳис қилиб, клубни тарк этмоқчи эканини очиқчасига тан олган эди.

26 ёшли ҳужумчи 10 август куни мавсумолди машғулотларига қайтиши кераклиги сабабли, «Барселона» футболчининг навбатдаги қадамини кутиш билан бирга ўз ҳуқуқий жавобини тайёрламоқда ва вазият кескинлигича қолмоқда.

Киритилди: 06:28, 03.08.2026.
Ўқилди: 530 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик