"Рома" ҳали ҳам "Реал" ҳужумчиси Эндрикни сотиб олишга умид қилмоқда. Клуб бразилиялик футболчини сотиб олиш имконияти билан ижарага олмоқчи ва келишувга "Қироллик клуби"га қайтиш учун биринчи танлов варианти ҳам киритилиши мумкин.
La Gazzetta dello Sport нашри хабарига кўра, "Рома" спорт директори Тони д'Амико трансфернинг амалга оширилишини аниқлаш учун Мадридга ташриф буюрган.
"Реал Мадрид" ҳозирда Эндрик билан хайрлашиш ниятида эмас, аммо "Рома" 20 ёшли футболчини устувор мақсад деб билади ва охиригача курашади.
Аввалроқ футболчининг янги мураббий Жозе Моуриньони ишонтиришни истагани учун кетиш ниятида эмаслиги ҳақида хабар берилган эди.













