«Барселона» клуби ярим ҳимоячи Иван Ракитич билан янги шартнома борасида келишувга эришди. Бу ҳақда каталонияликлар расмий сайти хабар тарқатди.
Янги шартномага кўра, хорватиялик футболчи 2021 йилга қадар "Барса"да қолади. Унинг товон пули 125 миллион евро қилиб белгиланган.
Ракитич 2014 йилда "кўк-анорранглилар" сафига қўшилганди. У шу пайтгача "Барселона" сафида 89та ўйинда майдонга тушиб, 17та гол урган.