Америкалик боксчи Флойд Мейвезер боксга қайтганини эълон қилди.
Аввалроқ фаолиятини якунлаган Мейвезер, ирландиялик UFC вакили Конор Макгрегор билан жанг учун боксга қайтгани ҳақида гапирди.
"Мен боксга Конор билан жанг ўтказиш учун қайтаман. Бу сафар мен фаворитман. Аммо пуллар, UFC ва бошқа баҳоналарни эшитишни хоҳламайман. Агар Конор бу жангни хоҳлаётган бўлса, унда шартномага имзо чексин", – деди боксчи FightHype хабарида.
Маълумот учун, Мейвезер ўзининг сўнги жангини 2015 йилнинг сентябрида, ҳамюртига қарши ўтказган ва ғалаба қозонган. Ирландиялик спортчи эса сўнги жангини 2016 йилнинг ноябрида америкалик Эдди Альваресга қарши ўтказиб, ғалаба қозонган эди.