18 март куни Бутунжаҳон бокс серияси (WSB) «C» гуруҳи 4-турида Uzbek Tigers жамоаси Тошкентда Хитойнинг China Dragons боксчилари билан тўқнаш келади.
Эътиборга молик жиҳати шундаки, бўлажак беллашувларда Uzbek Tigers шарафини Қозоғистоннинг Astana Arlans жамоасига қарши (1:4) кечган жанглардаги боксчилар ҳимоя қилади.
Uzbek Tigers жамоаси таркиби қуйидагича:
-52 килограмм: Аброржон Қодиров;
-60 килограмм: Муроджон Аҳмадалиев;
-69 килограмм: Шаҳрам Ғиёсов;
-81 килограмм: Бектемир Мелиқўзиев;
+91 килограмм: Баҳодир Жалолов.
Эслатиб ўтамиз, WSB доирасида Uzbek Tigers 2017 йил ҳисобидан учта жанг ўтказди. Ўзбекистонлик бошчилар аввалига Хитойда China Dragons’дан 2:3 ҳисобида енгилган бўлса, кейинроқ Қозоғистонда Astana Arlans’га 1:4 ҳисобида имкониятни бой берганди. Тошкентда бўлиб ўтган 3-турда Uzbek Tigers Россиянинг Patriot Boxing Team жамоасини 5:0 ҳисобида таслим қилганди.
Маълумот учун, гуруҳдаги иккинчи жуфтлик – Қозоғистоннинг Astana Arlans жамоаси 18 март куни кетма-кет учинчи марта ўз уйида жанг қилади. Қозоғистонлик боксчилар Россиянинг Patriot Boxing Team жамоаси вакилларини қабул қилади.