"Барселона" Испания чемпионатининг 5-турида сафарда "Леванте"ни 4:2 ҳисобида мағлуб этди.
Меҳмонлар сафида Ламин Ямал дубль қайд этди. Шунингдек, Хави Эспарт ва Карим Адейеми биттадан гол урди. "Леванте"нинг голларига Иван Ромеро ва Рохер Бруге муаллифлик қилди.
Шу тариқа, "Барселона" Ла Лига-2026/27 мавсумидаги дастлабки бешта учрашувнинг барчасида ғалаба қозонди. Каталонияликлар 15 очко билан турнир жадвалида пешқадамлик қилмоқда.
"Леванте" эса 5 очко билан 13-ўринда бормоқда.
Навбатдаги турда "Барселона" ўз майдонида "Расинг"ни қабул қилади. "Леванте" эса уйда "Атлетик"ка қарши майдонга тушади.













