Кириш Регистрация
04/12 00:30 Арсенал 2-0 Брентфорд
04/12 00:30 Брайтон 3-4 Астон Вилла
04/12 00:30 Бёрнли 0-1 Кристал Пэлас
04/12 00:30 Вулверхэмптон 0-1 Ноттингем Форест
04/12 01:15 Лидс 3-1 Челси
04/12 01:15 Ливерпуль 1-1 Сандерленд
05/12 01:00 Ман. Юнайтед 1-1 Вест Хэм
06/12 01:00 Реал Овьедо - Мальорка
06/12 17:30 Астон Вилла - Арсенал
06/12 18:00 Вильярреал - Хетафе
06/12 19:00 Сассуоло - Фиорентина
06/12 20:00 Эвертон - Ноттингем Форест
06/12 20:00 Манчестер Сити - Сандерленд
06/12 20:00 Ньюкасл - Бёрнли
06/12 20:00 Тоттенхэм - Брентфорд
06/12 20:00 Борнмут - Челси
06/12 20:15 Алавес - Реал Сосьедад
06/12 22:00 Интер - Комо
06/12 22:30 Лидс - Ливерпуль
06/12 22:30 Бетис - Барселона

«Бунёдкор» Сергей Лушчан билан ОЧЛ гуруҳ босқичидаги 15 та ўйиннинг бирортасида ҳам юта олмаган

Баҳо:
+ | -

Тошкентнинг «Бунёдкор» клуби Чемпионлар лигаси гуруҳ босқичининг кетма-кет 15 та ўйинида ғалаба қозона олмади ҳамда клуб антирекордлари сериясини яна-да узайтирди. Бунга «қалдирғочлар» бош мураббий Сергей Лушчан бошқарувида «муваффақ» бўлди.

«Бунёдкор» Чемпионлар лигасининг гуруҳ босқичида сўнгги бор 2014 йилнинг апрель ойида зафар қучган бўлиб, ўшанда клубни Александр Волков бошқараётганди. Кейинроқ «Бунёдкор» гуруҳни муваффақиятли якунлашга эришганди.

Кейинги икки мавсумда эса жамоага Сергей Лушчан устозлик қилди ва «Бунёдкор» ҳар иккисида ҳам гуруҳда қолиб кетди. Ваҳоланки клуб бунга қадар мусобақадаги барча иштирокида гуруҳ босқичини муваффақиятли босиб ўтганди.

2015 ва 2016 йилги мавсумларда «Бунёдкор» гуруҳ босқичида жами 12 та учрашув ўтказиб, шуларнинг 4 тасида дуранг ўйнади ва 8 тасида имкониятни бой берди. 2017 йилга келиб эса бу қора анъана давом этди ҳамда «қалдирғочлар» гуруҳ босқичини кетма-кет уч мағлубият билан бошлади.

Сергей Лушчан ОЧЛ гуруҳ босқичида 15 та ўйин ўтказган бўлиб, шуларнинг 11 тасида имкониятни бой берган ва биттасида ҳам зафар қучмаган.

Маълумот учун, Сергей Лушчан бошқарувида «Бунёдкор» Ўзбекистон чемпионатида икки бор 4-ўринни эгаллаган (2014 ва 2015 йиллар). Бунга қадар «қалдирғочлар» 2-ўриндан пастга тушмаган бўлиб, Лушчан раҳбарлигида кучли учликка ҳам кира олмаганди.

Сергей Лушчан ОЧЛ гуруҳ босқичида ҳеч бўлмаганда 1 та беллашувни дуранг билан якунлай олган. 2017 йилги мавсумда «Бунёдкор» барча ўйинда мағлуб бўлиб, яна бир антирекордини ўрнатиши ҳам мумкин.

Манба: daryo.uz
Киритилди: 10:20, 14.03.2017.
Ўқилди: 7783 марта.
Фикрлар: 6 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.