Кириш Регистрация
20/05 00:00 Лорьян 5-0 Клермон
20/05 00:00 Монако 4-0 Нант
20/05 00:00 Лилль 2-2 Ницца
20/05 00:00 Лион 2-1 Страсбур
20/05 00:00 Реймс 2-1 Ренн
20/05 00:00 Ланс 2-2 Монпелье
20/05 00:00 Тулуза 0-3 Брест
20/05 00:00 Гавр 1-2 Марсель
20/05 00:00 Метц 0-2 ПСЖ
20/05 19:00 Динамо 1-1 Пахтакор
20/05 19:00 Сурхон 0-1 Насаф
20/05 21:30 Салернитана 1-2 Верона
20/05 23:45 Болонья 3-3 Ювентус

China Dragons жамоаси Uzbek Tigers’га қарши жанглар учун Тошкентга энг яхши боксчиларини олиб келади

Баҳо:
+ | -

Бутунжаҳон бокс серияси (WSB) «C» гуруҳи 4-турида Uzbek Tigers боксчилари Хитойнинг China Dragons жамоасига қарши жанг қилади. Беллашувлар 18 март, шанба куни Тошкентдаги «Ўзбекистон» спорт мажмуасида бўлиб ўтади.

Бўлажак жангларда Uzbek Tigers шарафини ҳимоя қиладиган боксчилар маълум қилинганди. Қозоғистонда Astana Arlans’дан енгилган таркиб бу сафар хитойлик боксчиларга қарши рингга кўтарилади.

-52 килограмм: Аброржон Қодиров;

-60 килограмм: Муроджон Аҳмадалиев;

-69 килограмм: Шаҳрам Ғиёсов;

-81 килограмм: Бектемир Мелиқўзиев;

+91 килограмм: Баҳодир Жалолов.

Хитойликлар Тошкентдаги жанглар учун энг яхши боксчиларини олиб келади. Қуйида China Dragons’нинг таркиби билан танишинг.

-52 килограмм: Ёнг Чанг (2016 йилги Хитой чемпиони);

-60 килограмм: Сен Ванг (Хитойнинг амалдаги чемпиони);

-69 килограмм: Вей Лиу (2015 йилги жаҳон чемпионати совриндори);

-81 килограмм: Жиабин Хуанг (2016 йилги Хитой чемпиони);

+91 килограмм: Хайпенг Му (2015 йилги Хитой чемпиони).

Эслатиб ўтамиз, WSB доирасида Uzbek Tigers 2017 йил ҳисобидан учта жанг ўтказди. Ўзбекистонлик боксчилар аввалига Хитойда China Dragons’дан 2:3 ҳисобида енгилган бўлса, кейинроқ Қозоғистонда Astana Arlans’га 1:4 ҳисобида имкониятни бой берганди. Тошкентда бўлиб ўтган 3-турда Uzbek Tigers Россиянинг Patriot Boxing Team жамоасини 5:0 ҳисобида таслим қилганди.

Манба: daryo.uz
Киритилди: 17:46, 16.03.2017.
Ўқилди: 10354 марта.
Фикрлар: 2 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.