Кириш Регистрация
27/12 01:00 Ман. Юнайтед - Ньюкасл
27/12 16:30 Парма - Фиорентина
27/12 17:30 Ноттингем Форест - Манчестер Сити
27/12 19:00 Лечче - Комо
27/12 19:00 Торино - Кальяри
27/12 20:00 Арсенал - Брайтон
27/12 20:00 Брентфорд - Борнмут
27/12 20:00 Бёрнли - Эвертон
27/12 20:00 Ливерпуль - Вулверхэмптон
27/12 20:00 Вест Хэм - Фулхэм
27/12 22:00 Удинезе - Лацио
27/12 22:30 Челси - Астон Вилла

"Uzbek Tigers" – "China Dragons" жамоалари ўртасидаги жанглардан аввалги матбуот анжумани бўлиб ўтди

Баҳо:
+ | -

18 март куни Тошкентда WSB турнири доирасида бокс оқшоми бўлиб ўтади.

Бугун Ўзбекистоннинг “Uzbek Tigers” ҳамда Хитойнинг “China Dragons” клуби боксчилари ўртасида кечадиган жанглар олдидан матбуот анжумани бўлиб ўтди. 5 та вазн тоифасида бўли ўтадиган жанглар қуйидагича кўриниш олди.

- 52 кг: Аброржон Қодиров - Чан Юн

- 60 кг: Муроджон Аҳмадалиев - Ван Сен

- 69 кг: Шаҳрам Ғиёсов - Лю Вей

- 81 кг: Бектемир Мелиқўзиев - Хуан Сзябин

+ 91 кг: Баҳодир Жалолов - Му Хайпен

Табдирнинг иккинчи қисмида вазн ўлчаш маъросими бўлиб ўтди. Олдиндаги жанг иштирокчиларининг барчаси ўзаро юзма-юз келишди. Шуни таъкидлаш керак, “Uzbek Tigers” жамоаси учун олдиндаги жангларнинг аҳамияти жуда юқори. Турнирнинг биринчи даврасида Хитойда ўтган баҳсларда вакилларимиз 3:2 ҳисобида мағлубиятга учраган эдилар. Эндиликда, асоасан “Рио 2016” Олимпия ўйинлари қаҳрамонларидан ташкил топган таркиб билан, “Uzbek Tigers”да мазкур мағлубият учун “China Dragons”дан реванш олиш имкони бор.

Яна бир бор эслатиб ўтамиз, “Uzbek Tigers” ҳамда “China Dragons” жамоалари ўртасидаги “Ўзбекистон” спорт мажмуасида бўлиб ўтадиган жанглар 18 март куни 18:30да бошланади.

Манба: uzreport.uz
Киритилди: 20:53, 17.03.2017.
Ўқилди: 17949 марта.
Фикрлар: 2 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.