«Челси» ҳужумчиси Педро Родригес АПЛ 29-туридан ўрин олган «Сток Сити» (18 март) клубига қарши ўйиндан олдин ўз фикрларини айтди.
«Сток» - ўз кучига ишонадиган мураккаб рақиб. Унда кучли футболчилар жамланган. Унга қарши ўйнаш ҳам доим оғир бўлган, айниқса сафарда.
АПЛ чемпиони бўлиш – орзум. Умид қиламанки, Англия чемпионатида ғолиб чиқамиз. Аммо ҳали йўл узоқ, чемпионлик учун кураш якунига етмади» - деди Педро Sky Sports хабарида.