Кириш Регистрация
23/12 00:45 Монца 1-2 Ювентус
23/12 01:00 Бетис 1-1 Райо Вальекано
23/12 22:30 Фиорентина 1-2 Удинезе
24/12 00:45 Интер 2-0 Комо

Сурияга қарши ўйин ҳаками ҳақида

Баҳо:
+ | -

ЖЧ-2018 саралаши «А» гуруҳи 6-туридан ўрин олган Сурия - Ўзбекистон учрашувини БААдан таклиф этилган 38 ёшли Муҳаммад Абдуллоҳ Муҳаммад Ҳасан бошчилигидаги ҳакамлар гуруҳи бошқариб боради. Унга қанотларда Муҳаммад ал Ҳаммадий ҳамда Ҳасан ал Маҳрий ёрдам беришади. Тўртинчи ҳакам вазифаси Аҳмад Ҳамис ал Нақбийга топширилган. Муҳаммад Абдуллоҳ  1-турда Ж.Корея - Хитой баҳсини бошқарганди. 23 март кунига белгиланган учрашув батараф ҳудуд - Малайзияда ўтказилиши ва бунга Суриядаги нотинч ҳолат сабаб эканлигини яхши биласиз. Мазкур беллашув Серембан шаҳри (Парои)даги Tuanku Abdul Rahman Stadiumда маҳаллий вақт билан соат 20:00 (Тошкентда 17:00)да старт олади. Демак, ўз одатимизга кўра, бўлажак ўйин рефериси ҳақида умумий маълумот бериш баробарида БААлик ҳакамларнинг терма жамоамиз иштирокидаги ўйинларни қандай бошқаришганига тўхталамиз.

Маълумот. Муҳаммад Абдуллоҳ Муҳаммад Ҳасан 1978 йилнинг 2 декабрида таваллуд топган. 2010 йилдан ФИФА рефериси. Осиё миқёсидаги мусобақаларга айнан 2010 йили ОФК кубоги орқали кириб келган. Муҳаммад Абдуллоҳ миллий ва ёшлар (U-19) терма жамоаларимиз ўйинларида 2 мартадан ишлаган ва улардан 2тасида ғалаба қозонганмиз. Хусусан, у аввалги йили Тошкентда Баҳрайн термасига қарши кечган баҳсни қи­йинчиликсиз бошқарганди. БАА вакили «Бунёдкор»нинг ОЧЛ-2013 доирасида «Санфречче Хиросима»га қарши кечган ўйини (0:0)да эса ўртача таассурот қолдирганди. Вorldreferee.com сайтида келтирилишича, Муҳаммад Абдуллоҳ халқаро миқёсда клублар ва терма жамоалар иштирокидаги жами 57та ўйинда ишлаган ва уларда 12та пенальти белгилашдан ташқари, 14та қизил ҳамда 190та сариқ карточка кўрсатган. Бу ҳакам хусусан, Чили мезбонлик қилган U-17 тоифасидаги ЖЧ-2015да 3та ўйинни бошқарган. Жаҳон чемпионати саралаш баҳсларига эса энди-энди жалб этиляпти. Муҳаммад Абдуллоҳ Осиё кубоги-2015га борган 11 нафар реферидан бири бўлганини ҳам алоҳида айтиш ўринли.

Ж.Корея - Хитой ўйинининг иккинчи бўлимида ҳакамнинг савияси ошиб бораётгани яққол сезилди. Ҳарқалай, хитойлик футболчиларнинг ҳужумлари ва урган голларига эътибор қаратсак, реферининг ҳар бир вазиятни синчиклаб кузатгани ойдинлашади. Осиёда барча ҳакамлар инглиз тилини мукаммал билмасликлари тайин. Қолаверса, қоида бўйича фақат жамоа сардорларигина ҳакам билан гаплашиш ҳуқуқига эгалар. Хуллас, Абдуллоҳ бунга алоҳида ёндашиб, ўйин пайти футболчилар эътирозига батафсил жавоб бериб ўтирмайди.

Айтганча, терма жамоамизнинг БААлик Али Бадвавий бошқарган ўйин­ларини яхши эслаймиз. Айниқса, Эрондаги ғалаба (ЖЧ-2014 саралаши - 1:0)дан сўнг Бадвавийнинг футболчиларимиз қувончларига шерик бўлишни истамагани ижтимоий тармоқларда кўп муҳокама қилинганди. Демоқчимизки, Осиёнинг юқори савияли ҳакамлари ўйин суръати ва аҳамиятини яхши англашлари, зиммаларига катта масъулият юкланганини ҳис қилишлари ўзлари учун плюс. Умуман, Муҳаммад Абдуллоҳ учун Осиёда ҳакамларнинг топ-10 рўйхатига кириш вақти келган ва у буни Малайзиядаги баҳсда ҳам исботлаши керак.

Факт. Айни пайт БААлик 7 нафар рефери ФИФА реестрига киритилган: Муҳаммад Абдуллоҳ (2010 йилдан), Аммар Жунайбий (2011), Али Муҳаммад Аҳмад (2015), Ёқуб Ҳаммадий (2015), Иброҳим Марзуқий (2015), Аҳмад Ҳамис Нақбий (2016), Ҳамад Али Юсуф (2016). Шунингдек, ФИФА реестрида 9 нафар амирлик ассистент бор. Ишониш қийин, БААдан аёллар футболи ҳаками ҳам чиқяпти - 28 ёшли Блуши Нажот Ҳасан шу йил ФИФА рефериси мақомини олди.

БААлик ҳакамлар ва терма жамоамиз муносабати. 1994 йил 3 октябрдан буён миллий  жамоамизнинг 15та расмий ўйинини БААлик реферилар бошқаришган. Хусусан, улардан 8таси жаҳон чемпионатлари саралаш босқичи доирасида ўтган. Юқорида таъкидланди, Али Ҳамад Бадвавий мухлисларимизга яхши таниш. У бошқарган ўйинлар доимо муҳокама марказида бўлган.

1. 1994 йил 3 октябрь.       Осиё ўйинлари. Гуруҳ босқичи. Ўзбекистон - Малайзия - 5:0. Ҳакам: Абдулазиз ал Мулла

2. 1995 йил 20 октябрь.    Афро-Осиё кубоги. Ўзбекистон - Нигерия - 2:3. Ҳакам: Али Буйсаим

3. 1995 йил 12 декабрь.    ОК-96. Ўзбекистон - Сурия - 1:2. Ҳакам: Али Буйсаим

4. 2001 йил 23 апрель.      ЖЧ-2002 саралаши. Ўзбекистон - Хитой Тайпейи - 7:0. Ҳакам: Муҳаммад ал Саидий

5. 2003 йил 10 ноябрь.      ОК-2004 саралаши. Ўзбекистон - Тожикистон - 0:0. Ҳакам: Салоҳ Амим Муҳаммад

6. 2006 йил 15 ноябрь.      ОК-2008 саралаши. Ўзбекистон - Қатар - 2:0. Ҳакам: Муҳаммад ал Саидий

7. 2007 йил 13 октябрь.    ЖЧ-2010 саралаши. Ўзбекистон - Хитой Тайпейи - 9:0. Ҳакам: Али Ҳамад Бадвавий

8. 2008 йил 2 июнь.            ЖЧ-2010 саралаши. Сингапур - Ўзбекистон - 3:7. Ҳакам: Али Ҳамад Бадвавий

9. 2008 йил 15 октябрь.    ЖЧ-2010 саралаши. Япония - Ўзбекистон - 1:1. Ҳакам: Али Ҳамад Бадвавий

10. 2009 йил 1 апрель.      ЖЧ-2010 саралаши. Австралия - Ўзбекистон - 2:0. Ҳакам: Али Ҳамад Бадвавий

11. 2011 йил 25 январь.    ОК-2011. Ўзбекистон - Австралия - 0:6. Ҳакам: Али Ҳамад Бадвавий

12. 2011 йил 15 ноябрь.   ЖЧ-2014 саралаши. Ўзбекистон - Тожикистон - 3:0. Ҳакам: Муҳаммад ал Заруний

13. 2012 йил 14 ноябрь.   ЖЧ-2010 саралаши. Эрон - Ўзбекистон - 0:1. Ҳакам: Али Ҳамад Бадвавий

14. 2015 йил 14 январь.    ОК-2015. Хитой - Ўзбекистон - 2:1. Ҳакам: Муҳаммад Абдуллоҳ

15. 2015 йил 29 март.      ЖЧ-2018 саралаши. Ўзбекистон - Баҳрайн - 1:0. Ҳакам: Муҳаммад Абдуллоҳ

Манба: interfutbol.uz
Киритилди: 11:09, 23.03.2017.
Ўқилди: 6373 марта.
Фикрлар: 4 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.