«Интер» клуби «Манчестер Сити» ярим ҳимоячиси Яҳё Туре билан қизиқмоқда.
La Gazzetta dello Sport хабарига кўра, миланликлар клубга Роберто Манчини устозлик қилган даврда ҳам Турени сотиб олмоқчи бўлганди. Аммо молиявий сабаблар туфайли трансфер амалга ошмай қолган.
Энди эса, «Интер» Турени текинга қўлга киритиши мумкин. Чунки ивуарлик футболчининг «Манчестер Сити» билан тузган шартномаси мавсум якунида ўз ниҳоясига етади.