"Манчестер Сити дарвозабони Клаудио Браво ўзининг жамоадаги ҳолатидан қониқаётганини маълум қилди.
"Менинг "Сити"ни тарк этмоқчи бўлганим ва янги клуб излаётганим - ёлғон. Бу нотўғри хабар. Мени Англияда ҳамма нарса қониқтирмоқда. Оилам ҳам бу ерда ўзини жуда яхши ҳис қиляпти.
Мен ўйнамаган вақтимда миш-мишлар кўпайди. Мен ўзимга руҳшунос ёллаганим, инглиз тилини ўрганаётганим ҳақида гапиришди", - дейди Браво.