«Ливерпуль» клуби «Эвертон»га қарши ўйинга жиддий тарзда тайёргарлик кўрмоқда.
Sky Sports хабарига кўра, клуб раҳбарияти бразилиялик футболчилар Фирмино ва Коутиньо учун шахсий самолёт ёллашга қарор қилди.
Маълумки, ҳар иккала футболчининг Бразилия терма жамоаси таркибида сешанба куни тонгда Парагвайга қарши ЖЧ-2018 саралашида майдонга тушиши кутилмоқда. Ўйиндан сўнг футболчилар зудлик билан Ливерпулга қайтиб, жамоаси таркибида машғулотларни бошлаб юбориши шарт.
«Ливерпуль» – «Эвертон» ўйини 1 апрель куни ўтказилади.