Sky Sports қизиқ статистикани тақдим этди. Олиб борилган тадқиқот шуни кўрсатдики, сўнгги 6 йил ичида «Арсенал» ва «Манчестер Юнайтед» футболчилари энг кўп жароҳат олишган экан.
2011/2012 йилги мавсумдан бошлаб «Арсенал» футболчилари жами 10285 кунни жароҳатни даволашга сарфлашган. "МЮ"да бу кўрсаткич 9600 куннни ташкил қилган.
Учинчи ўринни «Эвертон» эгаллаган — 8058 кун. Шаҳарнинг бошқа жамоаси «Ливерпуль» футболчиларнинг даволаниши учун 8044 кунни сарф қилган.
Эътиборли томони, АПЛнинг энг кам жароҳатга дучор бўладиган жамоаси «Челси» экан — 4559 кун.
Ушбу мавсумда жароҳатдан энг кўп азият чекаётган жамоалари қуйидагилар: «Сандерленд» (1761), «Вест Хэм» (1574), «Халл Сити» (1434), «Уотфорд» (1388) ва «Кристал Пэлэс» (1385). Футболчилари энг кам жароҳат олаётган жамоа «Вест Бромвич» - 389 кун.
Футболчилар орасида жароҳат туфайли энг кўп вақтни ўтказиб юборган ўйинчи — «Борнмут» ярим ҳимоячиси Жек Уилшир (884).