"Ювентус" дарвозабони Жанлуижи Буффон А серияда 615-ўйинини ўтказди.
Натижада, 39 ёшли посбон "Интер" клубининг собиқ ҳимоячиси Хавьер Занетти билан тенглашиб, бу кўрсаткич бўйича иккинчи ўринга чиқиб олди.
Айни пайтда, А серияда энг кўп ўйин ўтказган футболчилар рўйхатини "Милан"нинг собиқ ҳимоячиси Паоло Мальдини бошқариб бормоқда. Унинг ҳисобида 647 ўйин бор.