Кириш Регистрация
07/02 00:45 Верона 0-0 Пиза
07/02 01:00 Лидс 3-1 Ноттингем Форест
07/02 01:00 Сельта 1-2 Осасуна
07/02 17:00 Индонезия 5-5 Эрон
07/02 17:30 Ман. Юнайтед 2-0 Тоттенхэм
07/02 18:00 Райо Вальекано - Реал Овьедо
07/02 20:00 Борнмут 1-1 Астон Вилла
07/02 20:00 Арсенал 3-0 Сандерленд
07/02 20:00 Бёрнли 0-2 Вест Хэм
07/02 20:00 Фулхэм 1-2 Эвертон
07/02 20:00 Вулверхэмптон 1-3 Челси
07/02 20:15 Барселона 3-0 Мальорка
07/02 22:00 Женоа 2-3 Наполи
07/02 22:30 Ньюкасл 2-3 Брентфорд
08/02 00:45 Фиорентина 2-2 Торино
08/02 01:00 Реал Сосьедад 3-1 Эльче
08/02 16:30 Болонья - Парма
08/02 18:00 Алавес - Хетафе
08/02 19:00 Лечче - Удинезе
08/02 19:00 Брайтон - Кристал Пэлас
08/02 20:15 Севилья - Жирона
08/02 20:15 Атлетик Бильбао - Леванте
08/02 21:30 Ливерпуль - Манчестер Сити
08/02 22:00 Сассуоло - Интер
08/02 22:30 Атлетико - Бетис
09/02 00:45 Ювентус - Лацио
09/02 01:00 Валенсия - Реал Мадрид
09/02 22:30 Аталанта - Кремонезе

Сафарали Сиддиқов блогида: «Натижа тарихда қолади»

Баҳо:
+ | -

Футболда асосан натижа учун ўйналади. Мабодо керакли натижа қўлга киритилса, олам гулистон. Уни ҳеч ким йўққа чиқаролмайди. Ўйин давомида минг яхши ўйна, чиройли ўйин кўрсат, натижага эришилмаса, ҳаммаси бир пул. ЕВРО- 2000 финалида яхши ўйнаб, охирида нақд ғалабани бой берган Италия терма жамоасини биламан. Улар учрашувни яхши ўтказишди. Аммо қитъа ғолиби бўлиш учун ўйин охирида атиги 40 сонияни ушлай билишмади. "ПСЖ" ҳам "Барcелона"га қарши яхши ўйин кўрсатди. Аммо ўзига керакли натижага эришолмади. Футбол ўйинида учрашув мобайнида яхши ўйнаб мағлубиятга учрашинг бор нарса. Футбол ўзи шуниси билан қизиқ.

Бироқ натижага ҳакамларнинг хатолари таъсир кўрсатса-чи. Буни қандай ҳазм қилиш мумкин. Тарихда шундай ўйинлар кузатилганки, ҳакамлар хатоларга йўл қўйиб, ўйин натижасига таъсир кўрсатган. Натижа эса тарихда қолган. 90-дақиқадан кейин ҳакамнинг якунловчи ҳуштаги янградими, натижа дегани шу.

Ана шундай вазиятлардан бири ЕВРО-1996даги Болгария-Руминия ўйинида кузатилган. Иккала жамоа ҳам ЖЧ-1994 қаҳрамонлари, таркибда Христо Стоичков ва Георге Хажи каби етакчилар бор. 3-дақиқадаёқ Стоичков болгарларни олдинга олиб чиқди. Орадан ҳеч қанча вақт ўтмай, руминлар ярим ҳимоячиси Доринел Мунтянунинг зарбаси дастлаб тўсинга тегиб, дарвоза ичкарисига бир метрлар кирган тўп ташқарига қайтиб чиқди. 1:0 ҳисоби ўйин охиригачо ўзгармади. Ҳаққоний голи инобатга олинмаган Руминия терма жамоаси чемпионат билан барвақт хайрлашди.

Африка Миллатлар Кубоги-2000 мусобақаси финалида қитъанинг 2 кучли жамоаси — Камерун ва Нигерия терма жамоалари учрашди. Ўйин ҳам шунга мос ўтди. Асосий ва қўшимча вақтларда жанговар дуранг — 2:2 ҳисоби қайд этилди. Пенальтилар сериясида Нигерия терма жамоаси ҳужумчиси Виктор Икпебанинг зарбаси олдин тўсинга тегиб, дарвоза ичкарисига бир метрлар кириб, ташқарига чиқиб кетди. Тоза голни ҳакамлар кўрмай қолишди. Натижада Камерун Африка чемпиони бўлди.

Давоми Сафарали Сиддиқов блогида.

Манба: stadion.uz
Киритилди: 12:20, 03.04.2017.
Ўқилди: 8377 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.