"Барселона" бош мураббийи Луис Энрике ЕЧЛ чорак финалида "Ювентус" билан учрашув олдидан рақиб жамоани ҳимоя қилди.
Туринликлар А серияда "Наполи"га қарши учрашувда (1:1) ҳимоявий ўйин учун танқид остида қолгандилар.
"Ювентус" - ажойиб жамоа, уни доим танқид қилишлари мени ҳайрон қолдиради. "Наполи" билан ўйин дебютида Хедира туфайли гол урди, аммо кейин рақибидан тўпни тортиб ололмади. Аммо "Наполи" - тўп билан муомала борасида дунёнинг энг яхши жамоаларидан бири.
"Ювентус" - маҳоратли жамоа, улар чоршанба куни "Наполи" билан Италия кубогида тўқнашадилар, унда бошқача ўйин кўрамиз", - дейди Энрике.