«Манчестер Юнайтед» бош мураббийи Жозе Моуриньо яримҳимоячи Марвон Феллайнини жамоада сақлаб қолмоқчи.
Хабарга кўра, Моуриньо клуб вице-президенти Эд Вудвордни Феллайни билан 2019 йилгача янги шартнома имзолашга кўндирмоқчи. Португалиялик мутахассис Руни ва Кэррикни жамоани тарк этиши туфайли, Феллайнини олиб қолишни маъқул кўряпти. Январь ойида у билан 2018 йилгача янги шартнома имзоланган эди.
Жорий мавсумда Феллайни Англия чемпионатининг 23 ўйинида майдонга тушиб, 1 гол урган.