Кириш Регистрация

Клопп «Реал» президентлиги сайлови олдидан Рикельмега ўз исмидан фойдаланишга рухсат берди

Баҳо:
+ | -

Таниқли германиялик мутахассис Юрген Клопп «Реал» президентлигига номзод Энрике Рикельменинг сайловолди кампаниясида иштирок этиш нияти йўқлигини, аммо ўз исмидан фойдаланишга қарши эмаслигини маълум қилди. Бу ҳақда COPE нашри хабар бермоқда.

Манбага кўра, Клопп «сайлов компаниясида иштирок этишни режалаштирмаяпти», бироқ германиялик мураббий Рикельмега ўз номи тилга олинган баёнотни эълон қилиш учун рухсат берган.

Эслатиб ўтамиз, «Реал» президенти сайлови шу якшанба — 7 июнь куни бўлиб ўтади. Унда амалдаги президент Флорентино Перес ҳам иштирок этади.

Аввалроқ Энрике Рикельме сайловда ғалаба қозонган тақдирда Юрген Клоппни «Реал» бош мураббийи лавозимига олиб келиш нияти борлигини маълум қилган эди. Ҳозирда Клопп Red Bull тизимида спорт йўналишида фаолият юритмоқда.

Манба: championat.com
Киритилди: 07:01, 06.06.2026.
Ўқилди: 885 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик