Кириш Регистрация
22/12 00:45 Лечче 1-2 Лацио
22/12 01:00 Барселона 1-2 Атлетико
22/12 16:30 Рома 5-0 Парма
22/12 18:00 Валенсия 2-2 Алавес
22/12 19:00 Фулхэм 0-0 Саутгемптон
22/12 19:00 Лестер 0-3 Вулверхэмптон
22/12 19:00 Ман. Юнайтед 0-3 Борнмут
22/12 19:00 Эвертон 0-0 Челси
22/12 19:00 Венеция 2-1 Кальяри
22/12 20:15 Реал Мадрид 4-2 Севилья
22/12 21:30 Тоттенхэм 3-6 Ливерпуль
22/12 22:00 Аталанта 3-2 Эмполи
22/12 22:30 Леганес 2-5 Вильярреал
22/12 22:30 Лас-Пальмас 1-0 Эспаньол
23/12 00:45 Монца 1-2 Ювентус
23/12 01:00 Бетис 1-1 Райо Вальекано
23/12 22:30 Фиорентина - Удинезе
24/12 00:45 Интер - Комо

Interfutbol.uz блогида: Келажак умиди

Баҳо:
+ | -

Биз Ўзбекистон миллий жамоаси ташвиши билан банд бўлиб, мағлубиятдан куюниб, ғалабадан қувониб турганимизда Осиё футболида анча-мунча воқеалар рўй берди. Худди бизнинг термамиз сингари БАА ҳам кўп муаммоларга дуч келди. Охир-оқибат вазият бош мураббий Маҳди Алининг истеъфога чиқарилиши билан якунланди.

Илк бор эшитганда, мазкур хабарга ишонгинг ҳам келмайди. Чунки бу мутахассис бошқарувидаги жамоадан анча-мунча азият чекканимиз боис, БАА термасини ушбу мураббийсиз тасаввур қилолмайдиган бўлиб қолгандик. Аммо бу дунёда ҳеч нарса абадий эмас. Шу жумладан, Маҳди Алининг фаолияти ҳам. Ҳар қанча яхши ишламасин, сўнгги муваффақиятсизликдан сўнг у термада қолиши мумкин эмасди. Ва буни энг аввало, унинг ўзи тушунди.

МАҲДИ АЛИ

Бу мураббийни илк бора 2008 йили ёшлар ўртасида ўтказилган Осиё чемпионатида таниганмиз. Ўша мусобақада Маҳди Али бошчилигидаги БАА ёшлари ажойиб ўйин намойиш этиб, ҳақли равишда ғолиб бўлишганди. Бизнинг ёдимиздан чиқмайдигани эса, финалда айнан Ўзбекистон терма жамоаси мағлуб этилганди. Турнирнинг энг яхши футболчиси биз кутгандек Шерзод Каримов эмас, балки Аҳмад Халил бўлганди. Кейинчалик БАА билан кўп тўқнаш келдик. Афсуски, бу тўқнашувлар бизнинг фойдамизга ҳал бўлмади.

Шундан сўнг кўп сувлар оқиб ўтди. Ҳар икки жамоанинг тақдири турлича кечди. БАА ёшлари йил ўтгани сари улғайиб, аксарияти миллий терма даражасига қадар етиб боришди. Маҳди Али эса ёшлардан сўнг ҳам БАА олимпия жамоаси, ҳам миллий термани бошқарди. Эришган ютуқлари орасида энг залворлиси 2012 йили Лондонда ташкил этилган Олимпиада йўлланмаси бўлди. Таассуфки, бу ўринда биз учун яна бир аламли хотира бор - амирликлар футболчилари айнан бизнинг жамоани мағлубиятга учратиб, туманли ўлкадаги мусобақага йўл олишганди. «Жар» стадионида бўлиб ўтган ўша учрашувни жуда яхши эслаймиз. Ахир 2:0 ҳисобида олдинда бориб, якунда учта гол ўтказиб, бой берилган ўйинни ким ҳам унутарди? Бундай аччиқ хотира мудом ёдимизда қолади. БААнинг ўша муваффақиятида Маҳди Алининг ҳиссаси беқиёс.

ҲАВАС ЁХУД ҲАСАД

Маҳди Али шу тариқа йил ўтгани сари биз учун таниқли бўлиб бораверди. Аввал ёшлар, сўнгра олимпиячилар ва кейинчалик миллий терма жамоа билан қаршимиздан чиқиб келаверди. Биз эса унинг муваффақиятларини баъзан ҳавас ва яшириб нима қилдик, баъзида ҳасад аралаш кузатдик. Чунки 2009 йили ёшлар ўртасида бўлиб ўтган ўша Осиё чемпионатида Аҳмад Убайдуллаев бош-қарувидаги жамоамиз ҳам порлаб чиққанди. Уларнинг Ватанимиз футболининг келажаги бўлишлари кутилганди. Аммо кейинчалик бу жамоадан деярли ҳеч нарса қолмади. Аслида, бизнинг ўйинчилар иқтидор жиҳатидан БАА футболчиларидан қолишмасдилар. Аммо ким билади, дейсиз, балки бунинг учун Маҳди Али каби мураббий етишмагандир? Ҳавасимиз ёхуд ҳасадимизнинг боиси айнан шунда эди.

Ҳозир ўша Ўзбекистон ёшлар термасидан фақат Ислом Тўхтахўжаев миллий жамоа даражасига қадар чиқа олди. У ҳам бўлса аллақачон захира футболчисига айланиб улгурган. Ўша йили Осиёнинг энг яхши ёш футболчиси бўлишга номзод сифатида зикр этилган Шерзод Каримов эса аллақачон ўртамиёна ўйинчига айланиб бўлган. Афтидан, унинг ўзи ҳам терма жамоани унутиб юборган кўринади. Чунки унга лойиқлигини исботлаш учун деярли ҳеч нарса қилгани йўқ. Ҳатто «Пахтакор»дан чақирмаган футболчиси деярли қолмаган Самвел Бабаян ҳам уни эслаб қўймаганига яна нима сабаб бўлиши мумкин?

Бир вақтлари Шерзод Каримов ва Аҳмад Халил Осиёнинг умидли ёшлари қаторида порлаб чиққан эдилар. Улардан бири ҳозир БАА миллий терма жамоасида қаторлаштириб голлар урмоқда, иккинчиси эса ўз клуби қобиғидан чиқиб кета олмаяпти. Нима деб ўйлайсиз, агар Аҳмад Халил ҳам гоҳ марказда, гоҳида эса қанотда ўйнаб, позициясини ўзгартираверганда иқтидорини бу қадар очиб берган бўлармиди?

Марҳамат, мақола давомини бу ердан кўриш мумкин

Манба: stadion.uz
Киритилди: 09:57, 08.04.2017.
Ўқилди: 9124 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.