«Сельта» президенти Карлос Моурино Виго шаҳрини тарк этишини айтди.
Гап шундаки, шаҳар маъмурияти «Балаидос» стадионини клубга сотишни истамади ва уни 50 йилга ижарага беришга тайёр эканини айтди. Бундан ташқари, клубга стадионни таъмирлаш учун 6 млн евро ўрнига 4 млн евро ажратилди.
«Негадир шаҳар маъмурияти «Сельта» клубининг ўсишини истамяпти. Биз Вигода қолиб, бу шаҳарда ўйнаш учун бор кучимиз билан интилдик, аммо бефойда. 8 йилдан буён бу шаҳарда қолиб, катта лойиҳани ишга туширишга уриндик. Энди бошқа шаҳарда стадион ва қароргоҳ қуришга мажбурмиз» - деди Моурино Marca хабарида.