Кириш Регистрация
22/04 00:00 Брайтон - Челси
22/04 00:30 Реал Мадрид - Алавес
22/04 00:30 Жирона - Бетис
22/04 18:00 Сурхон 2-1 Машъал
22/04 20:15 Бухоро 0-1 Пахтакор
22/04 22:00 Эльче - Атлетико
22/04 23:00 Реал Сосьедад - Хетафе
23/04 00:00 Борнмут - Лидс
23/04 00:00 Бёрнли - Манчестер Сити
23/04 00:30 Барселона - Сельта
23/04 19:00 Навбаҳор 1-1 Сўғдиёна
23/04 19:00 Насаф 2-3 Локомотив
23/04 20:15 Динамо 2-2 ОКМК
23/04 22:00 Леванте - Севилья
23/04 23:00 Райо Вальекано - Эспаньол
24/04 00:30 Реал Овьедо - Вильярреал
24/04 19:00 Хоразм - Нефтчи
24/04 19:00 Қизилқум - Қўқон-1912
24/04 20:15 Бунёдкор - Андижон
24/04 23:45 Наполи - Кремонезе
25/04 00:00 Сандерленд - Ноттингем Форест
25/04 00:00 Бетис - Реал Мадрид

Сергей Лушчан: "Ўйинимиз қовушса, рақибларимизга қийин бўлади"

Баҳо:
+ | -

“Зоб-Аҳан” – “Бунёдкор” учрашуви олдидан ташкил этилган матбуот анжуманининг биринчи қисмида “қалдирғочлар” иштирок этишди.

Унда бош мураббий Сергей Лушчанга ҳимоячи Дилшодбек Аҳмадалиев хамроҳлик қилди.

- Исфаҳон шаҳрида яна бир бор бўлиб турганимдан хурсандман. Бу ердаги меҳмондўстлик учун катта раҳмат айтаман. Бевосита ўйин ҳақида гапирадиган бўлсам, эртага яхши ўйин бўлади, деб ўйлайман. Шогирдларимдан яхши ва муносиб ўйин кўрсатиб, мухлисларимизга хушкайфият улашишларини истардим, - деб гап бошлади Сергей Иванович.

- Гуруҳдаги вазиятидан келиб чиқиб айта оласизми, “Бунёдкор” эртанги баҳсда жамоангиз қандай тактикада тўп тепади?
- Биз гуруҳ фаворити эмаслигимизни яхши биламиз. Осиё Чемпионлар лигасининг “плей-офф” босқичидан муваффақиятли ўтиб, асосий тўрга чиққанимизнинг ўзи катта ютуқ бўлган. Уч йилдан буён янги таркиб тузаяпмиз. 2014 йилда жамоанинг келажак стратегияси ўзгариб, асосий эътиборни ўз футбол мактабимиз тарбияланувчиларига қаратганмиз.

Шундай экан, мақсад сари босқичма-босқич, аста-секинлик билан интиляпмиз. Ҳозирги таркибимиз билан ички мусобақаларда муваффақият қозониш асосий мақсад қилиб белгиланган. Масалан, “заявка”дан ўтказган 45та футболчимизнинг атиги 6 нафар 25 ёшдан юқори бўлганлар. Жамоанинг ўртача ёши эса 20,2ни ташкил этмоқда. Бу йигитлар билан ишлашда давом этамиз ва ишонаманки халқаро майдондаги муваффақиятлар ҳам аста-секинлик билан келади.

- “Бунёдкор” Исфаҳонга бир қатор йўқотишлар билан келган...
- Ҳа, Жовлон Иброҳимов ва Алишер Саноев жароҳатлари боис Тошкентда қолишган. Вадим Чемиртан ўтган учрашувда қизил карточка олган ва эртага бизга ёрдам бера олмайди. Эронга 16та футболчи билан келганмиз: шуларнинг 2таси дарвозабон. Ўйлайманки, жароҳат олганларни ўрнини боса оладиган бошқа футболчиларимиз бор ва уларга ишонамиз.

- Эртанги баҳсдан қандай натижа кутаяпсиз?
- Мен таҳмин қилишни ёқтирмайман. Тошкентда кечган баҳсда ўйинимиз қовушмаган эди. Ўйлайманки, эртага футболчиларимиз ўзларининг энг яхши сифатларини намойиш этишади. Таркибимизда иқтидорли ёшлар кўп. Уларга барқарорлик етишмаяпти. Ишонаманки, ўйинимиз қовушса рақибларимизга қийин бўлади.

- Эртага бизни осон бўлмаган баҳс кутмоқда. Ютсак курашни давом эттирамиз. Шундай экан, ғалаба қозонишга ва мухлисларимизни хурсанд қилишга ҳаракат қиламиз, - дейди Дилшодбек Аҳмадалиев.

Манба: fcbunyodkor.com
Киритилди: 14:36, 10.04.2017.
Ўқилди: 7860 марта.
Фикрлар: 4 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Ямалнинг тикланиш муддати маълум [6208]

Флик Ямаль ва Канселунинг жароҳати ҳақида фикр билдирди [2983]

«Менга тушунтириб беринг». Флик — «Барселона» — «Сельта» ўйинидаги бекор қилинган гол ҳақида (видео) [2961]

ОЧЛ-2: «Ан-Наср» йирик ғалаба билан финалга йўл олди [2559]

«Барселона» Ямалнинг жароҳати борасида расмий баёнот берди [2015]

Абдуқодир Ҳусанов “Бёрнли”га қарши баҳсда “Сити” ҳимоячилари орасидаги энг яхши футболчи бўлди (видео) [1911]

АПЛ. «Манчестер Сити» Холанднинг голи эвазига «Бёрнли»ни мағлуб этди ва пешқадамга айланди (видеошарҳ) [1878]

«Олтин тўп» пойгасида янги етакчи: Майкл Олисе Харри Кейнни ортда қолдирди (Score90) [1731]

Ла лига. «Барселона» Ямалнинг пенальтидан урган голи эвазига «Сельта»ни мағлуб этди, Ламин футболчи жароҳат олди (видеошарҳ) [1511]

Ла Лига. «Эльче» бир киши кам бўлиб қолган «Атлетико» устидан иродали ғалабани қўлга киритди [1510]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик