Европа Чемпионлар лигасининг «Монако» билан ўйини учун йўлга чиқаётган «Боруссия» клубининг автобусида ёнида портлаш содир этилди.
Дортмунд шаҳри полициясининг қайд этишича, портлаш олдиндан режалаштирилган бўлган.
Ҳуқуқни муҳофаза қилиш органларининг ишонч билан айтишича, теракт режаси айнан «Боруссия» клуби билан боғлиқ бўлган ва нишонда ҳам футбол жамоасининг ўзи турган, деб ёзди «Sports.ru». Бу режа кимга тегишли экани ва қандай амалга оширилгани борасида ҳозиргача ҳам аниқ далиллар йўқ. Полиция эса бу борада имконияти доирасида иш олиб бормоқда.
Аниқ томони шуки, воқеа бўлиб ўтган жой яқинидан терактга тегишли кичик қайднома топилган. Бунда режа муаллифлари барча масъулият ва жавобгарликни ўз зиммасига олган, бироқ теракт айнан ким томонидан уюштирилгани очиқланмаган.
Теракт натижасида «Боруссия»нинг испаниялик футболчиси Марк Бартра жароҳатланган ва шу оннинг ўзидаёқ шифохонга олиб кетилган.