«Монако» раҳбарияти Чемпионлар лигасидан ўрин олган «Боруссия» Д клубига қарши ўйинни шанба кунига кўчиришни таклиф қилди.
Клуб раҳбариятининг фикрига кўра, мудҳиш воқеанинг эртасигаёқ ўйинни ўтказиш мақсадга мувофиқ эмас.
L’Equipe нашрининг хабар қилишича, «Монако» клубининг коммуникация раҳбари Бруно Скропета УЕФА ташкилоти бу ҳақда ариза жўнатган. Уни кун давомида кўриб чиқилиши режалаштирилмоқда.
Эслатиб ўтамиз, "Боруссия" Д клуби автобусининг олдида юз берган портлашдан сўнг, бу ўйин 12 апрель куни соат 21:30га кўчирилган эди.