"Манчестер Юнайтед" бош мураббийи Жозе Моуриньо Европа лигасининг чорак финалида "Андерлехт" билан биринчи учрашувдаги дурангни (1:1) шарҳлади.
"Биз ҳужумда ҳиссиётсиз ўйнадик биз тўпни кўп ва осон йўқотдик. Қарши ҳужумларимиз нотўғри қарорлар, тўп билан нотўғри муомала туфайли узилиб қолаверди - натижада рақибнинг қарши ҳужум қилишга имконияти туғилди.
Бахтимизга бугун ҳимоячиларимиз яхши ўйнадилар ва бу муаммоларни ечдилар Аммо агар мен "МЮ" ҳимоячиси бўлганимда ўз ҳужумчиларимизга жаҳл қилмас эдим", - дейди Моуриньо.