Англия чемпиони «Лестер Сити» таркибни кескин кучайтириш ҳақида ўйламоқда.
The Telegraph хабарига кўра, клуб «Мидлсбро» тарбияланувчиси Бен Гибсон билан қизиқмоқда.
Риверсайд клуби 24 ёшли футболчисини 30 млн фунтга баҳоламоқда. Агар у «Лестер»га шу нархда ўтадиган бўлса, клуб ўз тарихида трансфер рекордини ўрнатади.
Айни пайтда «Мидлсбро» АПЛни тарк этиш ҳудудида турибди. Бу эса футболчининг трансфер нархини пасайтириши мумкин.