ПСЖ яримҳимоячиси Юлиан Дракслер ватандоши Месут Ўзилни Париж клубида кўрмоқчи эканини айтди.
«Месутнинг «Арсенал» билан имзолаган шартномаси ниҳоясига етиб бормоқда. Агар дўстим «ПСЖ» клубига ўтса, бундан мамнун бўлардим. У жуда зўр футболчи, у билан терма жамоада тўп суришдан завқланаман. Бир йил бурун у мени «Арсенал»га чақирганди, энди уни «ПСЖ»га чорлайман.
Унинг режалари қандай эканини билмайман. Аммо у ажойиб футболчи ва инсон, уни Парижда кўришни истардим» - деди Дракслер SFR Sport эфирида.