«Ювентус» клубининг собиқ ижрочи директори Лучано Можи ҳужумчи Пауло Дибаланинг келажаги ҳақидаги фикрлари билан ўртоқлашди.
«Дибала «Реал»да ҳам, «Барселона»да ҳам ўйнамайди. У «Ювентус» билан янги шартнома имзолади.
Шубҳасиз, у келажакда «Олтин тўп» соҳиби бўлиши мумкин. Дибалада чемпионнинг калласи ва оёғи бор» - деди Можи AS хабарида.
Эслатиб ўтамиз, Дибаланинг «Ювентус» билан имзолаган шартномаси 2022 йилгача мўлжалланган.