Англия терма жамоаси ва “Манчестер Юнайтед” клуби собиқ футболчиси Гари Невилл “қизил иблислар”нинг ҳозирги таркиб футболчилари ва 1999-йилдаги таркиб футболчиларини тенглаштириб ўтди.
“Ҳозирги вақтда Ибрагимович, Руни, Погба, Валенсия, Де Хеа, Байи ва Мхитарянни ўша вақтдаги футболчилар билан тенглаштириш мумкин.
Ушбу футболчилар “МЮ”нинг афсонавий 1999 – йилги таркибидан жой олишган бўлишарди. Лекин тан олишим лозим, 18 йил аввалги футболчилар билан ҳозирдагиларини тенглаштира олмайман.
Чунки, у футболчиларнинг барчаси “МЮ”нинг жорий таркибидан бемалол жой олган бўларди”, - дейди Невилл Omnisport нашрига берган интервьюсида.
Маълумот учун, 1999 йил Сэр Алекс Фергюсон қўл остидаги “Манчестер Юнайтед” бир мавсумда Англия премьер-лигаси, мамлакат кубоки, Европа чемпионлар лигаси мусобақаларининг бош совринини қўлга киритишганди.