УЕФА Европа лигасининг чоракфинал жавоб ўйинларида ишлайдиган ҳакамларни эълон қилди.
«Манчестер Юнайтед» - «Андерлехт» (дастлабки ўйин 1:1) ўйинида испаниялик Альберто Ундиано Мальенко иш олиб боради. Унга Рауль Кабанеро, Диего Барберо Севилья, Карлос Гомес, Хосе Санчес ва Роберто Алонсо ёрдам беради.
«Бешиктош» - «Лион» (дастлабки ўйин 1:2) ўйинини сербиялик Милорад Мажич бошқаради. Унга Милован Ристич, Далибор Журжевич, Данило Груич, Ненад Жокич ва Неманья Петрович ёрдамлашади.
«Шальке-04» - «Аякс» (дастлабки ўйин 0:2) ўйинида руминиялик Овидиу Хацеган ишлайди. Унга Октавиан Шовре, Себастьян Георге, Раду Петреску, Себастьян Колцеску ва Раду Гингуляк ёрдам беради.
«Генк» - «Сельта» (дастлабки ўйин 2:3) ўйинида шотландиялик Уильям Коллам ҳакамлик қилади. Унга Дэвид Макгичи, Фрэнсис Коннор, Бобби Мэдден, Жон Битон ва Алан Малвэнни ёрдам беради.
Барча ўйинлар 20 апрель куни соат 23:55да бошланади.