Кириш Регистрация
04/05 00:00 Лутон 1-1 Эвертон
04/05 00:00 Ланс 2-0 Лорьян
04/05 00:00 Хетафе 0-2 Атлетик Бильбао
04/05 16:30 Арсенал 3-0 Борнмут
04/05 17:00 Реал Сосьедад 2-0 Лас-Пальмас
04/05 18:00 Гавр 3-1 Страсбур
04/05 18:30 Андижон 0-1 Сўғдиёна
04/05 19:00 Бёрнли 1-4 Ньюкасл
04/05 19:00 Шеффилд Юнайтед 1-3 Ноттингем Форест
04/05 19:00 Брентфорд 0-0 Фулхэм
04/05 19:15 Реал Мадрид 3-0 Кадис
04/05 20:00 Монако 4-1 Клермон
04/05 21:00 Монца 2-2 Лацио
04/05 21:30 Манчестер Сити 5-1 Вулверхэмптон
04/05 21:30 Жирона 4-2 Барселона
04/05 22:00 Метц 2-3 Ренн
04/05 23:45 Сассуоло 1-0 Интер
05/05 00:00 Брест 0-0 Нант
05/05 00:00 Мальорка 0-1 Атлетико
05/05 15:30 Кальяри - Лечче
05/05 17:00 Осасуна - Бетис
05/05 18:00 Брайтон - Астон Вилла
05/05 18:00 Челси - Вест Хэм
05/05 18:00 Эмполи - Фрозиноне
05/05 18:00 Верона - Фиорентина
05/05 19:15 Сельта - Вильярреал
05/05 20:30 Ливерпуль - Тоттенхэм
05/05 21:00 Милан - Женоа
05/05 21:30 Валенсия - Алавес
05/05 23:45 Рома - Ювентус
06/05 00:00 Райо Вальекано - Альмерия
06/05 00:00 Севилья - Гранада
06/05 21:00 Салернитана - Аталанта
06/05 23:45 Удинезе - Наполи
07/05 00:00 Кристал Пэлас - Ман. Юнайтед
07/05 00:00 Лилль - Лион

ЕЧЛ. «Барселона» «Ювентус»дан ўта олмади

Баҳо:
+ | -

Европа чемпионлар лигасининг сўнгги ярим финалчилари номи аниқ бўлди. "Барселона" ва "Ювентус" жамоалари "Камп Ноу"да ярим финал йўлланмаси учун жанг олиб боришди. Туринликлар биринчи ўйинда қўлга киритилган устунликни қўлдан чиқариб юборишмади.

Дастлабки ўйинда "Барселона" 0:3 ҳисобида ютқазгани боис, каталонияликларга тезкор гол керак эди. Ўз навбатида Аллегри шогирдлари сафарда уриладиган битта гол уларни ярим финалга жуда ҳам яқинлашишини ҳис қилган ҳолда дастлабки дақиқаларда ҳимояга ётмасдан, рақибнинг ҳужумига ҳужум билан жавоб қайтариб турди. Бу ҳолат тахминан 15 дақиқа давом этди ва шундан сўнг "кекса синьора" кўпчилик бўлиб ҳимояга ётишга мажбур бўлди.

Энрике шогирдлари кетма-кет ҳужумлар ташкил қилиб, бир нечта вазиятларга эга бўлишди. Учрашувдаги илк ўта хавфли вазият 19-дақиқада юзага келди. Альба чап қанотдан рақиб жарима майдончасига берган узатмани Суарес тўхтатиб берди. Месси тўпни эгаллади ва 11 метрли нуқта устида зарба берди. Тўп устун ёнидан ўтиб кетди.

Иккинчи бўлимда "кўк-анорранглилар" яратган хавфли вазиятлар сони ошди, аммо бу кеча "Барселона" футболчиларига гол уриш насиб қилмаган экан. Месси иккинчи 45 дақиқаликда 2та ўта қулай имкониятлардан фойдалана олмади. Шу тариқа, аргентиналик футболчи фаолияти давомида Буффон дарвозасига гол ура олмаганича қолди. Баҳс давомида мезбонлардан Серхи Роберто, Маскерано, италияликлардан эса Куадрадо, Игуиан, Лемина каби футболчилар яхши имкониятларни кўкка совуришди.

Умуман олганда, мухлислар 90 дақиқа давомида юқори савиядаги футбол гувоҳига айланишди. Яхши ҳимояланган "Ювентус" ярим финал йўлланмасини қўлга киритди.

ЕЧЛ. Чорак финал, жавоб ўйини
"БАРСЕЛОНА" - "ЮВЕНТУС" 0:0
19 апреля, 23.45, «Камп Ноу»
Барселона – тер Стеген, Умтити, Пике, Альба, Серджи Роберто (Маскерано, 78), Ракитич (Пако Алькасер, 58), Бускетс, Иньеста, Неймар, Месси, Суарес.
Ювентус – Буффон, Бонуччи, Алекс Сандро, Дани Алвес, Кьеллини, Хедира, Пьянич, Куадрадо (Лемина, 84), Манджукич, Дибала (Бардзальи, 75), Игуаин (Асамоа, 88).
Огоҳлантиришлар: Иньеста (41), Неймар (44), Кьеллини (57), Хедира (64).
Дастлабки ўйин: 0:3

Манба: stadion.uz
Киритилди: 01:44, 20.04.2017.
Ўқилди: 10728 марта.
Фикрлар: 36 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.