Кириш Регистрация

ФИФА ЖЧ–2018га ҳомий излашда муаммоларга дуч келди

Баҳо:
+ | -

ФИФА 2018 йили Россияда бўлиб ўтадиган жаҳон чемпионатига ҳомий излашда муаммоларга дуч келди.

Бу ҳақда Financial Times’га асосланиб, «Коммерсантъ» хабар бермоқда.

Таъкидланишича, айни вақтда ФИФА ҳомийлик келишувлари бораси 10 та компания билан мурокаралар олиб бормоқда. Бразилияда бўлиб ўтган ЖЧ–2014 мусобақасида ФИФА 20 та компания ҳамкорлик қилганди.

Financial Times’нинг қайд этишича, муаммолар, биринчидан, ФИФАнинг коррупция марказида қолиб кетиб, ўз имижини тиклаётгани туфайли юзага келган. Иккинчидан, Россия 2014 йили Қримни ўз таркибига қўшиб олганидан кейин Шарқ мамлакатлари томонидан рад этилган.

ФИФАнинг Sony ва Emirates каби йирик компаниялар билан шартномаси ЖЧ–2014 турниридан кейин якунига етган. Россия компаниялари ФИФА билан ҳам ҳамкорлик қилишга шошилмаяпти. Мезбон мамлакат компанияларидан ҳозирча фақатгина «Альфа-банк» ЖЧ–2018 ҳомийси бўлиб турибди.

Одатда, ҳомийлар ва телетрансляция ҳуқуқини сотиб оладиганлар ФИФАнинг ЖЧ мусобақасини ўтказиш учун 2 миллиард доллар харажатини қоплашга ёрдам беради.

Хитойнинг электроника ва маиший техника ишлаб чиқарувчиси Hisense апрель ойида ФИФА Конфедерациялар Кубоги ва ЖЧ–2018 турнирининг асосий ҳомийларидан бирига айланганини эълон қилганди. Келишув 100 миллион долларга баҳоланган.

ФИФА хабарига кўра, федерация ЖЧ–2018 бошлангунига қадар янги шартномалар ҳақида эълон қилади.

Манба: daryo.uz
Киритилди: 12:19, 20.04.2017.
Ўқилди: 4889 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.