Кириш Регистрация
26/12 17:30 Манчестер Сити 1-1 Эвертон
26/12 20:00 Борнмут 0-0 Кристал Пэлас
26/12 20:00 Челси 1-2 Фулхэм
26/12 20:00 Ньюкасл 3-0 Астон Вилла
26/12 20:00 Ноттингем Форест 1-0 Тоттенхэм
26/12 20:00 Саутгемптон 0-1 Вест Хэм
26/12 22:30 Вулверхэмптон 2-0 Ман. Юнайтед
27/12 01:00 Ливерпуль 3-1 Лестер
28/12 00:30 Брайтон - Брентфорд
28/12 01:15 Арсенал - Ипсвич
28/12 19:00 Эмполи - Женоа
28/12 19:00 Парма - Монца
28/12 22:00 Кальяри - Интер

Кучаяётган кескинлик, майдондаги муштлашувлар ёҳуд "Уик-энд" оқшомлари ҳақида

Баҳо:
+ | -

Ҳа, сўнгги «уик-энд» оқшомлари футбол мухлисларига кескинлик руҳида ўтаётган унутилмас учрашувларни тортиқ этди.

«Челси» таъқибчиларга имконият яратди

Яқиндагина «кўклар»нинг жорий мавсумдаги ғолибликлари ҳал бўлган масаладек туюлаётганди. Ҳордиқ кунлари бўлиб ўтган беллашувлардан кейин АПЛнинг якуний босқичи энди бошланаётгани ойдинлашиб қолди. Сўнгги турда йўл қўйилган арзимас хато бутун мавсум давомида қилинган ҳаракатларни пучга чиқариши ҳеч гап эмас.

«Олд Траффорд»даги турнинг марказий учрашувига «Челси» ўзининг асосий дарвозабонисиз йўл олди -яқинда жароҳат олган Тибо Куртуа ўрнини Асмир Бегович эгаллади. Мавсумда бир марта ҳам майдонга туширилмаган посбон Контенинг ишончини оқлай олмади.

Андер Эрреранинг қанотдан узатган тўпини дарвозага йўллаган Маркус Рашфорд 7-дақиқадаёқ ҳисобни очди. Тўпни Бегович ўтказиб юборди, лекин «Челси»нинг бош­қа ўйинчилари ҳам талаб даражасида ўйнай олишмади. Афтидан, Моуриньо ўз шогирдларини собиқ жамоасининг кучли ва заиф жиҳатларидан мукаммал даражада хабардор қилган. Уларга ўйин бермаслик режасини пухта ишлаб чиққан кўринади. Чунки меҳмонлар учрашувни фақат ҳимояланиш билан ўтказишди. «Автобус» услуби самара бермади - вақти-вақти билан «Челси» дарвозаси олдида хавфли вазиятлар юзага келди. Ўз навбатида, Давид де Хеа бутун ўйин давомида ишсиз қолди - «Челси» лоақал битта аниқ зарба билан хотиржамликни буза олмади.

Иккинчи бўлимнинг дастлабки дақиқаларида эса Эррера Беговични иккинчи марта ўз дарвозасидан тўп олиб чиқишга мажбур этди. Шу йўсинда ўйин тақдири узил-кесил ҳал бўлди. Пешқадамни Манчестерда очко йўқотишини «Тоттенхэм» мухлислари интиқлик билан кутишганига шубҳа йўқ. «Шпорлар» бу турда ҳам йирик ғалаба(4:0)ни расмийлаштиришди. «Челси»дан ташқари чемпионатнинг барча етакчилари навбатдаги 3 очкони ўз ҳисобларига қўшиб қўйдилар. Энди «Тоттенхэм» етакчидан 4 очкога ортда қолмоқда.

«Эль класико»га йўқотишларсиз, лекин...

«Класико» арафасида «Реал» ҳам, «Барселона» ҳам мухлислари асабларини синовдан ўтказди. Хихонга сафар қилган пешқадам Исконинг сўнгги дақиқадаги аниқ зарбаси эвазига иродали ғалабани расмийлаштирди. Ваҳоланки, «қироллик клуби» ўйин давомида аввалига ўз дарвозасидан тўп олиб чиқиб, кейинчалик мувозанатни тиклаётганди.

Каталония гранди эса ўз майдонида «Реал Сосьедад»­ни қабул қилди. Беллашувнинг дастлабки дақиқалари кутилганидек, мезбонлар устунлигида ўтиб, «Камп Ноу» таблосида ўз аксини топа бошлади. Мессининг «дубл»и эвазига икки тўп фарқи билан олдинга чиқиб олган бир пайтда, Юмтити кутилмаганда ўз дарвозасини ишғол қилиб қўйди. Икки дақиқадан сўнг Алькасер яна иккита тўп устунлигини таъминлади.

Танаффусга чиқиш арафасида «Сосьедад» вакиллари Хаби Приетонинг голи эвазига ҳисобдаги фарқни қисқартиришни уддалашди. Оқибатда «Барса» мухлислари иккинчи бўлимни жиддий хавотир билан ўтказишди. Чунки ЕЛ ҳудудида бораётган меҳмонлар ҳеч бўлмаганда бир очко илинжида ҳужумга зўр беришди. Иккинчи бўлимда дарвозани ишғол этиш на уларга, на мезбонларга насиб этди.

«Атлетико» Испания­нинг учинчи жамоаси эканлигини исботлаш учун тобора сермаҳсул ўйин кўрсатмоқда. Тўғри, Диего Симеоне шогирдлари 2та пенальтидан фойдалана билишмади. Зеро, Антуан Гризманнсиз тўп сурган жамоа барибир, аутсайдер «Осасуна» устидан йирик ғалаба(3:0)га эришди.

Совринли ўрин учун «ҳиндулар»ни таъқиб қилаётган «Севилья» эса Валенсияда нурсиз дуранг билан кифоя­ланди.

Жимжимадор Милан дербиси

Италия «А» сериясида олтин медаллар тақдири ҳал бўлган кўринади. Амалдаги чемпион охирги ўринни банд этиб турган «Пескара»ни қийинчиликсиз маҳв этди ва очколари сонини 80тага етказиб олди. Иккинчи ўринда бораётган «Рома» эса ўз уйида «Аталанта»ни енголмай, қимматли икки очкони ҳавога совурди. 

Бу ҳали ҳаммаси эмас давоми бу ерда

Манба: www.std.uz
Киритилди: 10:19, 21.04.2017.
Ўқилди: 3670 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.