Кириш Регистрация
26/12 17:30 Манчестер Сити 1-1 Эвертон
26/12 20:00 Борнмут 0-0 Кристал Пэлас
26/12 20:00 Челси 1-2 Фулхэм
26/12 20:00 Ньюкасл 3-0 Астон Вилла
26/12 20:00 Ноттингем Форест 1-0 Тоттенхэм
26/12 20:00 Саутгемптон 0-1 Вест Хэм
26/12 22:30 Вулверхэмптон 2-0 Ман. Юнайтед
27/12 01:00 Ливерпуль 3-1 Лестер
28/12 00:30 Брайтон - Брентфорд
28/12 01:15 Арсенал - Ипсвич
28/12 19:00 Эмполи - Женоа
28/12 19:00 Парма - Монца
28/12 22:00 Кальяри - Интер

Зиданнинг «Реал»ини мағлуб этиш нега бунчалик қийин?

Баҳо:
+ | -

Ўтган мавсумда «Реал» Чемпионлар Лигаси плей-офф босқичида «Рома», «Волфсбург» ва «Манчестер Сити»ни мағлуб этиб Чемпионлар Лигаси финалига йўл олган эди. Бу йўл «Реал» учун жуда осон бўлган эди дейиш қийин, бироқ рақибларнинг бирортаси Чемпионлар Лигасидаги муваффақиятли тарихи билан мақтана олмасди. Ҳатта бу «Реал»нинг мусобақадаги 11-ғалабаси аҳамиятини пасайтиришга уринганларнинг асосий қуролларидан бирига айланди.

Жорий мавсумдаги чорак финалда эса «Бавария»ни мағлуб этган мадридликлар бундай айбловлардан ўзини ҳимоялашга улгурди. Бироқ бу натижа четга суриб қўйилган тақдирда ҳам Зидан жамоаси катта тўқнашувларда доим ўзини кўрсата олишини тушуниш қийин эмас.

Албатта, бу «Реал» очко ҳам йўқотган, мағлуб ҳам бўлган. Бироқ ҳеч қачон йирик ҳисобда ютқазмаган. Расмий мусобақаларда Зиданнинг «Реал»ини икки тўп фарқи билан юта олган ягона жамоа «Волфсбург» бўлиб турибди (0:2). Луис Энрикенинг «Барса»си эса бу вақт ичида фақатгина Чемпионлар Лигасида «Манчестер Сити»га 1:3, «ПСЖ»га 0:4 ва «Ювентус»га 0:3 ҳисобида ютқазишга улгурди.

«Реал» йирик ҳисобда ютқазмаяпти, бироқ тескариси ҳам эмас. Бу эса уни топишмоқ жамоага айлантиряпти. «Барса»га қарши ўйиннинг охирида Серхио Рамос томиндан урилган гол жамоани мағлубиятдан қутқариб қолган эди. «Наполи»га қарши иккала ўйинда ҳам якуний натижа 3:1 кўринишини олган бўлса ҳам, италянлар «Реал»ни роса қийнаганди. «Бавария»га қарши ўйинларда ҳам шундай бўлди.

Эътибор қаратилса, бу «Реал» катта тўқнашувларда ҳеч қачон яққол устунликка эга бўлмаган, бироқ аксарият ҳолларда натижа уларнинг фойдасига якунланган. Баъзилар буни Зиданнинг омадига йўйса, бошқалар ҳакамлар хатоларини кўрсатади. Аслида эса мадридликлар ўйинидаги баъзи кичик деталлар якуний натижа айнан «Реал» фойдасига бўлишини таъминлаяпти.

Ўйинларда жамоалардан бирининг яққол устунлиги кўрилмаганда айнан кичик деталлар катта саҳнага чиқади ва натижага сезиларли таъсир кўрсатади. Масалан, стандартлар – «Барса» ва «Наполи» айнан шундай вазиятлар қурбони бўлганди. «Реал» ҳозирда стандартлардан фойдаланиш бўйича Европадаги энг катта самарадорлик кўрсатаётган жамаолардандир ва бу шунчаки тасодиф бўлиши мумкин эмас.

Бунда тўпни ошириб берувчи Крооснинг маҳоратини эътироф этган ҳолда бош билан ўйнай оладиган футболчилар кўплигини (Рамос, Роналдо, Бейл, Каземиро, Пепе, Варан…) эсдан чиқармаймиз. Аммо бу ҳали ҳаммаси эмас. Баъзи футболчилар жарима майдончасида бунга шароит тайёрлаш бўйича мутахассисга айланган. Баскетболда бўлгани каби улар рақибнинг йўлини тўсиб, бошқа шериклари очилишига имкон яратади. Айнан стандартлар туфайли натижага эришилган ўйинлар сонига эътибор қаратилса, бу «Реал»га анчагина очко ишлаб берганини кўриш мумкин.

Яна бир эътиборли жиҳат – ҳимоядан ҳужумга ўтиш маҳорати. Катта тўқнашувларда кўпинча ҳимоянинг ҳужумдан устунлиги кўринади, демак фақатгина тезкор ўйинга қурилган ҳужум билан муваффақиятга эришиб бўлмайди. Мадридликлар буни яхши тушуниши аниқ. Жамоа ҳужумчиларининг маҳорати эвазига қарши ҳужумда ўта хавфли эканлиги билан бирга айнан қарши ҳужумнинг қурилиши бунинг асосини ташкил этади.

Бунда албатта Тони Кроос ва Лука Модричнинг хизматлари катта. Бу икки футболчи камдан-кам чизиқлар орасида ва рақибга прессинг пайтида пайдо бўлади. Улар кўпинча Каземиронинг олдида қолиб, тўпнинг тўғри йўналишга боришини назорат қилади. Натижада «Реал» тўпни йўқотган вазиятда саросимага тушмайди, зеро орқада беш футболчи турган бўлади (икки марказий ҳимоячи ва уч ярим ҳимоячи).

Беш киши бўлиб ҳимояланиш беш киши бўлиб ҳужум қилишни ҳам тақозо этади. Аслида бу йўсинда рақиб ҳимоясини ёриб ўтиш осон эмас. Бироқ бу бешлик Роналду, Бейл, Бензема, Марсело ва Карвахалдан иборат бўлса, вазиайт ўзгаради. Кўпинча бир қанотдаги икки футболчи хавф яратиш учун етарли бўлади. Бунинг имкони бўлмаганда эса Модрич ёки Кроосга қайтарилган тўп қарама-қарши қанотга осонлик билан ўтиб, ҳужум давом этади. Натижада «Реал» ўйинида жуда кўп қанотда оширилган топъларни кўрамиз. Роналду, Бейл ва яна Мората сингари ҳужумчилар бундай имкониятларни кўкка совурмаслиги табиий.

Зидан ҳозирда айнан қўл остидаги футболчилардан тўғри фойдаланиш ҳисобига муваффақиайтга эришмоқда. Алоҳида футболчиларнинг маҳорати ва ҳозирги формаси эвазига жамоа хавф яратиш учун ўзи хавфда қолиб кетмайди. Бундай вазиятларни кўпайтириш учун «Реал» рақибдан тўпни олиб қўйишга катта эътибор қаратиб, уларни якунлашда ҳужумчиларинигн маҳоратига таянмоқда. «Эл Класико»да ҳам бу иш берармикан? Кўрамиз.

Манба: muhokama.com
Киритилди: 19:23, 23.04.2017.
Ўқилди: 33248 марта.
Фикрлар: 5 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.