Кириш Регистрация
11/04 18:00 Машъал 1-4 Нефтчи
11/04 20:15 Навбаҳор 2-0 Шўртан
11/04 22:15 Эрон 1-3 Тожикистон
11/04 22:15 Уммон 2-2 КХДР
11/04 23:45 Удинезе 0-4 Милан
12/04 00:00 Валенсия 1-0 Севилья
12/04 16:30 Манчестер Сити 5-2 Кристал Пэлас
12/04 17:00 Реал Сосьедад 0-2 Мальорка
12/04 18:00 Венеция - Монца
12/04 18:00 Қўқон-1912 1-0 Бухоро
12/04 19:00 Динамо 0-0 Сўғдиёна
12/04 19:00 Саутгемптон - Астон Вилла
12/04 19:00 Брайтон - Лестер
12/04 19:00 Ноттингем Форест - Эвертон
12/04 19:15 Хетафе - Лас-Пальмас
12/04 20:15 Бунёдкор - Қизилқум
12/04 21:00 Интер - Кальяри
12/04 21:30 Арсенал - Брентфорд
12/04 21:30 Сельта - Эспаньол
12/04 23:45 Ювентус - Лечче
13/04 00:00 Леганес - Барселона
13/04 15:30 Аталанта - Болонья
13/04 17:00 Осасуна - Жирона
13/04 18:00 Фиорентина - Парма
13/04 18:00 Верона - Женоа
13/04 18:00 Вулверхэмптон - Тоттенхэм
13/04 18:00 Челси - Ипсвич
13/04 18:00 Ливерпуль - Вест Хэм
13/04 19:15 Алавес - Реал Мадрид
13/04 20:30 Ньюкасл - Ман. Юнайтед
13/04 21:00 Комо - Торино
13/04 21:30 Бетис - Вильярреал
13/04 23:45 Лацио - Рома
14/04 00:00 Атлетик Бильбао - Райо Вальекано

“Монако”лик уч мушкетёр

Баҳо:
+-1 | -

Goal нашри Жардим “Монако”сининг асосий таркиб ўйинчилари ҳисобланмаса-да, жамоа учун қадри баланд бўлган уч мушкетёр Андреа Ражи, Набил Дирар ва Валер Жерменни эслаб ўтди.

Даниэл Субашич билан биргаликта Жермен, Ражи ва Дирар князлик жамоаси билан оғир дамларни ҳам бошидан кечирганлар сирасидан. 2013-йилда Францийа 1 Лигасига кўтарилганидан бери жамоага анча меҳнати сингган бу уч мушкетёр ҳозирги кунда Жардимнинг ротатсияси туфайлигина “катта байрам”ларда майдонга туширилмоқда. Португалиялик мураббий чоршанба куни Францийа кубогидан ўрин олган “ПСЖ”га қарши баҳсда Жардим бу уч мушкетёрга асосий таркибдан ўрин бериши лозим.

Валер Жермен: Жокер

Жермен 1 Лиганинг энг яхши ҳужумчиси эмас, бироқ, жамоанинг Фалкао ва Мбаппедан кейинг учинчи тўпурари саналади. Ўтган мавсумни “Ниттса”да ижарада ўтказган Жермен бу мавсумда Жардим томонидан асосан заҳирадан туширилмоқда. Ҳозирча 16 гол ва 4 голли узатмага эга Жермен ҳақида жамоа бош мураббийи мавсум бошида у ҳақида қуйидаги фикрларни билдирган эди: “Валер биз учун жуда муҳим ўйинчи. Биринчи келган мавсумимда, у 20 учрашув ўтказган эди, бу йилги ижара вақтида эса у анча тажриба тўплади.”

Мавсум дебютинини асосий таркиб ўйинчиси сифатида бошлаган Жермен 1 Лигада (2014 дақиқа) Фалкао (1596) ва Мбаппе (1143)лардан кўп вақт ўтказган. Чемпионлар Лигасида ҳам 4 голга муаллифлик қилган. Сўнгги голини чорак финал жавоб учрашувида “Боруссия” дарвозасига киритган эди.

Андреа Ражи: бошқарувчи

« Монако » сафига 2012-йилда келиб қўшилган италиялик ҳимоячи шундан бери жамоада кўплаб ўйинларда майдонга тушиб келмоқда. У келган пайтда жамоада ҳали Ранери мураббийлик қилаётган даврлар эди.

Жанговарлиги, серқиррали ҳимоячилиги билан ажралиб турувчи Ражи бу мавсумда ҳам йирик беллашувларда ўзини кўрсатмоқда. Айниқса, “Манчестер Сити”га ва “Боруссия Дортмунд”га қарши кечган баҳсларда унинг хизматлари жамоага асқотди. Ражининг ўзи жамоадаги ўрни ҳақида қуйидагиларни сўзлаб берди: “Мураббий менинг хизматларимга эҳтиёж сезса, мен ҳар доим тайёрман. Мен жамоага ёрдам бериш учун бу ердаман. Мен энди 32 ёшдаман, 48 да эмас. Очиғи бу мавсумдан кўнглим тўлмоқда. Мақсадим, майдонда ҳалиям яхши эканлигимни исботлаш. » У ҳақида собиқ мураббийи Ранери қуйидаги фикрларни билдирган эди: «У биз учун муҳим. Кийиниш хонасида ҳам. Кўп гапириши, кулиши жамоага юқори кайфият бағислайди».

Набил Дирар : Швейцария пичоғи

Дирар жамоада қадри энг кўп унутилган футболчилардан биридир, Жерменнинг Чемпионлар Лигаси ярим финалига чиқиши муносабати билан билдирган интервюсида буни эслаб ўтди. « Андреа, Субашич, Набил ва мен учун бу ўзгача ҳис бермоқда, боиси биз бу ерда бошидан беримиз. Биз бироз вақт муқаддам 2 Лигада эдик, энди эса Чемпионлар Лигаси ярим финалидамиз. Бу ажойиб. »

Набил Дирар 2012-йилда жамоага келиб қўшилганидан бери ўнг қанот ҳужумчиси, қанот ҳимоячиси ва ҳатто ярим ҳимоячи ролида ҳам ўйнаб, клубга фойдаси тегиб келмоқда. Тез тез жароҳат олиши ва ҳатто Африка Миллатлар Кубогида иштирок этганига қарамай, марокашлик футболчи бу мавсумда « Монако » сафида 30 ўйинда иштирок этган. Албатта, шундан 10 тасини Дирар майдонда тўлиқ ўтказди.

Манба: muhokama.com
Киритилди: 22:40, 25.04.2017.
Ўқилди: 4374 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.
MyCounter - счётчик и статистика

Топ рейтинг www.uz