Кириш Регистрация
05/12 01:00 Ман. Юнайтед 1-1 Вест Хэм
06/12 01:00 Реал Овьедо - Мальорка
06/12 17:30 Астон Вилла - Арсенал
06/12 18:00 Вильярреал - Хетафе
06/12 19:00 Сассуоло - Фиорентина
06/12 20:00 Эвертон - Ноттингем Форест
06/12 20:00 Манчестер Сити - Сандерленд
06/12 20:00 Ньюкасл - Бёрнли
06/12 20:00 Тоттенхэм - Брентфорд
06/12 20:00 Борнмут - Челси
06/12 20:15 Алавес - Реал Сосьедад
06/12 22:00 Интер - Комо
06/12 22:30 Лидс - Ливерпуль
06/12 22:30 Бетис - Барселона
07/12 00:45 Верона - Аталанта
07/12 01:00 Атлетик Бильбао - Атлетико
07/12 16:30 Кремонезе - Лечче
07/12 18:00 Эльче - Жирона
07/12 19:00 Брайтон - Вест Хэм
07/12 19:00 Кальяри - Рома
07/12 20:15 Валенсия - Севилья
07/12 21:30 Фулхэм - Кристал Пэлас
07/12 22:00 Лацио - Болонья
07/12 22:30 Эспаньол - Райо Вальекано

Жон Терри: «Умрбод «Челси» мухлиси бўлиб қоламан»

Баҳо:
+ | -

«Челси» сардори Жон Террининг мавсум якунланганидан сўнг жамоадан кетиши маълум бўлди. Англия терма жамоасининг собиқ футболчиси «аристократлар» сафида 20 йилдан кўпроқ вақт мобайнида фаолият олиб борди. У жамоа билан 4 марта мамлакат чемпиони бўлди, 5 марта Англия кубогида, 3 марта лига кубогида зафар қучди. Икки марта Англия суперкубоги соҳиби бўлди. Шунингдек, бир мартадан Чемпионлар Лигаси ва Европа Лигаси мусобақаларида бош совринни қўлга киритган.

- Шунча йилдан сўнг кўп нарсани айтгингиз келади, - дейди Терри. - Лекин мен бу буюк клубнинг барча ходимларига миннатдорчилик билдирмоқчиман. Мураббийлар, жамоадошларим ва кўп йиллар давомида қўллаб-қувватлаб турган мухлисларга раҳмат. Келажагим ҳақида гапирадиган бўлсам, кейинроқ аниқ бир қарорга келаман. Чунки айни пайтдаги эътиборим «Челси»га қаратилган. Жорий мавсум жамоа муваффақияти йўлида ёрдам бермоқчиман.

Раҳбарият билан музокаралар ҳақида

- Айтиш жоизки, мутасаддилар билан ҳамиша яхши муносабатда бўлганман. Жамоадан кетганимдан кейин ҳам бу ҳолат сақланиб қолади. Биз шартномани узайтириш борасида музокара юритдик. Бироқ ҳаммасини ўйлаб кўрганимдан сўнг клубни тарк этишга қарор қилдим.

Ўйлайманки, керакли вақтда кетяпман. Майдонда ҳали ниманидир кўрсатишга қодирман, деб ҳисоблайман. Аммо «Челси»да доимий ўйин амалиётига эга бўлишим қийинлигини жуда яхши тушунаман. Йўлимни давом эттиришга ва янги чақирувларга тайёрман. Албатта, бир умр «аристократлар»­­нинг фанати бўлиб қоламан.

«Челси»даги ўйинлари ҳақида

ДАВОМИ

Манба: www.std.uz
Киритилди: 01:51, 26.04.2017.
Ўқилди: 3608 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.