«Реал» клуби «Челси» яримҳимоячиси Эден Азарнинг трансфери устида ишламоқда.
Sport Foot Magazine хабарига кўра, клуб вакиллари футболчи билан учрашиб, шартнома борасида музокара ўтказишган.
Аввалроқ, клуб президенти Флорентино Перес сайловлардан олдин мухлисларни супертрансфер билан хурсанд қилмоқчи экани ҳақида хабарлар чиққан эди. Катта эҳтимол билан у Эден Азар бўлиши мумкин.
Футболчининг «Челси» билан имзолаган шартномаси 2020 йилгача амал қилади.