Кириш Регистрация
17/09 00:30 Барселона 7-2 Расинг
17/09 18:00 Навбаҳор 3-2 Динамо
17/09 22:00 Бетис 1-0 Хетафе
19/09 18:00 Машъал - Пахтакор
19/09 20:15 Бунёдкор - Бухоро

Луис Энрике «ПСЖ» президентидан «Барселона» футболчисини олиб келишни сўради

Баҳо:
+ | -

«ПСЖ» бош мураббийи Луис Энрике жамоа таркибини кучайтириш ҳақида ўйламоқда. «Барселона»да Алехандро Бальденинг мавқеи билан боғлиқ вазиятни инобатга олган испаниялик мутахассис парижликлар президенти Носир Ал-Хелайфийдан футболчини трансфер қилиш имкониятини кўриб чиқишни сўраган.

Ҳозирда «ПСЖ»нинг асосий чап қанот ҳимоячиси Нуну Мендеш ҳисобланади. Бироқ Энрике ушбу позицияга рақобат, ротация ва жамоанинг юқори суръатини сақлаб туриш учун яна бир футболчи қўшилишини истамоқда.

«ПСЖ» устози Бальдеда ҳали ҳам катта салоҳият бор, деб ҳисоблайди. Футболчининг «Барселона»даги муаммоси унинг савияси билан эмас, балки Ханс-Дитер Фликнинг талаблари билан боғлиқ. Немис мутахассиси бошқа турдаги қанот ҳимоячиларини, айниқса марказга силжиб, қанотнинг бутун кенглигини вингерларга қолдирадиган футболчиларни маъқул кўради.

El Nacional нашри ёзишича, Бальде учун тахминан 40 миллион евро миқдоридаги таклиф «Барселона»ни музокаралар столига ўтиришга ундаши мумкин.

Манба: euro-football.ru
Киритилди: 22:48, 17.09.2026.
Ўқилди: 505 марта.
Фикрлар: 0 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик