Кириш Регистрация

Олий лига 8-турида энг кўп томошабин Самарқандга ташриф буюрди

Баҳо:
+ | -

Олий Лиганинг якунланган 8-тур учрашувлари ҳам мухлисларга бир қатор кутилмаган натижалар ва шиддатли баҳсларни тақдим этди.

Чемпионатнинг тахмин қилиб бўлмас ўйинларга бой ўтаётгани эса мухлисларнинг катта қизиқишига сабаб бўлади. Хусусан, Самарқанддаги «Динамо» ўйингоҳи жорий мавсумдаги ҳар ўйинда мухлислар билан тўлиб тошмоқда.

Олий Лига 8-тур учрашувлари якунларига биноан, бу сафар ҳам самарқандлик мухлислар ўйингоҳга ташриф буюриш бўйича пешқадам бўлишди. Жумладан, «Динамо» - «Сўғдиёна» (2:2) учрашувида «Динамо» марказий ўйингоҳида 12 805 томошабин ташриф буюрган. Бу 8-турда энг кўп томошабин тўпланган баҳсга айланди.

Эътиборлиси, бунга қадар ҳам Самарқандда ўтган «Динамо»нинг «Шўртан», «Навбаҳор», «Бухоро»га қарши учрашувлари ҳам турнинг энг кўп томошабин тўплаган ўйини бўлган эди.

Олий Лига. 8-тур ўйинларидаги мухлислар ташрифи:

«Динамо» – «Сўғдиёна» – 2:2. Самарқанд, 12 805 томошабин.

«Қизилқум» – «Насаф» – 1:1. Навоий, 7538 томошабин.

«Шўртан» – «Қўқон-1912» – 2:3. Ғузор, 3517 томошабин.

«Машъал» – «Бунёдкор» – 1:0. Муборак, 2896 томошабин.

«Пахтакор» – «Навбаҳор» – 1:0. Тошкент, 1552 томошабин.

«Металлург» – «Бухоро» – 1:2. Бекобод, 1429 томошабин.

«Нефтчи» – «Олмалиқ» – 1:1. 1250 томошабин.

«Локомотив» – «Обод» – 7:0. 515 томошабин.

Эслатиб ўтамиз, ўтган 7-турда энг кўп томошабин йиғилган ўйин Наманганда «Навбаҳор» - «Шўртан» (1:0) ўйинида қайд этилиб, баҳсда 12 705 томошабин ташриф буюрганди.

Манба: fcdinamo.uz
Киритилди: 12:28, 30.04.2017.
Ўқилди: 4587 марта.
Фикрлар: 4 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Бразилия терма жамоаси қайдномасида ўзгариш юз берди [4855]

Нидерландия бош мураббийи Рональд Куман Ўзбекистон терма жамоасига қарши иккита ўйин ўтказилишини сўради [4571]

Швейцария терма жамоаси заҳарли илонлар сабабли базасини ўзгартирмоқда [4304]

«Реал» таркибида беш нафар франциялик футболчи бўлади [3675]

Кержаков Ўзбекистон терма жамоаси дуч келадиган асосий муаммони айтди [3504]

Қозоғистон футбол федерацияси амалдори Ўзбекистон терма жамоасининг ЖЧ–2026 учун таркибига баҳо берди [3389]

Португалиялик агент: «Роналду терма жамоа учун фойдадан кўра кўпроқ бош оғриғидир» [3169]

Ўзбекистон терма жамоаси футболчиларига жаҳон чемпионати ўйинлари учун мукофот пуллари бериладими? [2929]

Ўртоқлик ўйини. Нидерландия - Ўзбекистон - 2:1 (видеошарҳ) [2641]

«Реал» ярим ҳимоячиси Англия клубига ўтиши мумкин [2367]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик