Маълум бўлишича, «Манчестер Сити» бош мураббийи Хосеп Гвардиола ёзги харидлар режасини тайёрлаб қўйган.
Испаниялик мутахассис рўйхатида Бенжамин Менди («Монако»), Кайл Уокер («Тоттенхэм»), Райан Бертран («Саутгемптон») ва Алексис Санчес («Арсенал») каби футболчилар бор.
Бундан ташқари, «Андерлехт»нинг 19 ёшли супериқтидори Юри Тилеманс ҳам «шаҳарликлар» назарига тушган. Гвардиола аввало, марказий ярим ҳимоя муаммосини ҳал қилмоқчи.
Умуман, «Сити»нинг умумий трансфер бюджети 250 миллион фунт стерлингни ташкил этиши кутилмоқда.