«Эвертон» ярим ҳимоячиси Аарон Леннон руҳий жиҳатдан тушкунликка тушганликда тахмин қилиниб, шифохонага ётқизилди.
Маълумотларга қараганда, 30 ёшли англиялик футболчи тунда ёлғиз ўзи катта магистрал ёқалаб сайр қилган. Полиция футболчини тўхтатиб, у билан суҳбатлаган. Шундан сўнг Леннон шифохонага етказилган. Ҳозирда Аарон стресс туфайли юзага келган касалликка қарши даволаниш курсини ўтамоқда.
Аарон Леннон АПЛнинг ушбу мавсумида 11та ўйинда майдонга тушиб, уларда битта голга узатма берди.