«Лестер» асосий таркибидан жой ололмаётган футболчи Аҳмад Мусо ёзда ўз келажаги борасида жиддий қарор қабул қилмоқчи.
Owngoalnigeria нашри хабарларига кўра, ҳужумчи фаолиятини Франция чемпионатида давом эттириши мумкин.
Мусога «Марсель» клуби даъвогарлик қилмоқда. Футболчи ўз кучини янги жамоада синаб кўришга қарши эмас. Чунки Англиядаги кам ўйин амалиётидан норози.