«Атлетико» ҳужумчиси Фернандо Торрес Европа чемпионлар лигаси ярим финал босқичи доирасида «Реал»га қарши жавоб ўйини борасида ўз фикрларини билдириб ўтди.
«Сидқидилдан кўрсатган ўйинимиз ва бажарган оғир меҳнатимиздан рози бўлишимиз керак. Бугун барчаси ажойиб бўлди. Ўйиннинг маълум вақтига келиб ишончимиз юқори нуқтага чиқди. Барча нарсанинг иложини борлигини билардик. Камбэк қилишга жуда яқин тургандик. Юз берган ҳолатдан хулоса чиқаришимиз керак. Қисқа вақт ичида кўп нарсага эришиб бўлмайди. Барчасига вақт керак.
Бугунги мисол ривожланишимиз учун пойдевор бўлиши лозим. Бу жамоанинг юқори чегараси эмас. Клуб ўз тарихида буюк даврларда бирини бошдан кечирмоқда. Бундан фахрлансак арзийди. «Атлетико» сафида кўп вақтни ўтказганман. Шунинг учун айта оламанки, ҳозир қандайдир буюк нарса бошланмоқда», – деди Торрес.