"Ливерпуль" яримҳимоячиси Филиппе Коутиньо "Барселона"нинг ўзига қизиқиши ҳақида гапирди
"Менга "Барселона"нинг қизиқаётганини шитиш жуда ёқимли. Менинг ишимни тан олишлари ажойиб. "Барселона" - дунёнинг энг кучли клубларидан бири, аммо ҳеч қандай янгиликни билмайман. Мен фақат футбол ҳақида ўйлаяпман, бошқа нарсалар ҳақида тегишли одамлар ўйласин.
"Менда "Ливерпуль" билан ўартнома бор, биз чемпионлар лигасида қатнашиш учун яхши имкониятга эга бўлиб турибмиз. "Ливерпуль" - буюк клуб, биз чемпионлар лигасига қайтишимиз керак", - дейди Коутиньо.