Олий лига 12-турида «Қўқон-1912 ўз майдонида «Бухоро»ни қабул қилди.
Учрашувдаги ҳисоб 11-дақиқада очилди. Носир Отақўзиев томонидан оширилган тўпни Суҳроб Бердиев рақиб дарвозасига аниқ йўллади.
18-дақиқада бурчакдан оширилган тўпдан кейин, рақиб дарвозаси олдида яна бир хавфли вазият вужудга келди. Акмал Холмуродовнинг берган зарбасига бироз аниқлик етишмади.
25-дақиқа бухороликлар ҳам хавфли вазиятга эга бўлишди. Аммо Иван Нагаев офсайдда қолиб кетганди.
30-дақиқа Жалил Кимсанов томонидан оширилган тўпга Филип Райевац ета олмади. Акс ҳолда...
34-дақиқада Мурод Холмуҳаммедовнинг жаримадан тепган тўпи рикошет ҳолатда рақиб дарвозасидан жой олди. Биринчи бўлимда катта ташаббусга эга бўлган мезбонлар танаффусга 2:0 ҳисобидаги ғалаба билан чиқиб кетишди.
Иккинчи таймни ҳам мезбонлар анча фаол тарзда бошлашди. 47-дақиқа Отақўзиев - Райевац комбинацияси якунига етмай қолди.
64-дақиқа Жавоҳир Сидиқов бир неча рақибларни алдаб ўтган ҳолда, дарвозабон билан деярли яккама-якка чиқиб борди. Бироқ зарбаси кучсиз чиқди.
77-дақиқа Носир Отақўзиев ўта қулай имкониятни голга айлатира олмади. Унинг зарбаси йўлига ҳимоячилар ғов бўлишди.
Орадан бир дақиқа ўтиб, меҳмонлар ҳисобни қисқартиришга муваффақ бўлишди. Гол муаллифи – Акобир Тўраев бўлди. Орадан яна бир дақиқа ўтиб яна ўша Носир Отақўзиевнинг зарбаси дарвоза ёнидан ўтиб кетди. Ўйин 2:1 ҳисобида якунланди.
Олий лига, 12-тур
«Қўқон-1912» (Қўқон) – «Бухоро» (Бухоро) – 2:1 (2:0)
Голлар: Суҳроб Бердиев (11), Мурод Холмуҳаммедов (34) – Акобир Тўраев (78).
Ҳакамлар: Ҳ. Рўзиев (Тошкент), О. Абдувасилов (Тошкент), С. Шоюсупов (Тошкент), Ш. Насибуллаев (Наманган)
Назоратчи: Р. Серазетдинов (Тошкент).
ЎзПФЛ вакили: Б. Ҳайдаров.
“Қўқон-1912”: 12. Азиз Ашуров, 4. Баҳодир Акрамов, 5. Жалил Кимсанов, 7. Жамшид Ҳасанов, 9. Носир Отақўзиев(8. Собир Ҳамидов-83) , 10. Жавоҳир Сидиқов, 19. Суҳроб Бердиев (17. Аваз Маматхўжаев-90), 24. Иброҳим Раҳимов (11. Андрей Сидоров-75), 26. Акмал Холмуродов, 77. Мурод Холмуҳаммедов, 99. Филип Райевац.
Захира: 21. Музаффар Абдуллаев, 25. Иқбол Маликжонов, 85. Руслан Мелзеддинов, 96. Муҳаммаданас Ҳасанов.
“Бухоро”: 12. Акмал Турсунбоев, 2. Элбек Равшанов (10. Баҳриддин Ваҳобов-69), 3. Бобур Омонов, 5. Кирилл Пасичник, 9. Нозим Умуров (7. Суҳроб Неъматов - 51), 11. Санъат Шихов, 20. Ислом Холиқов (96. Акобир Тўраев – 61), 22. Шохрух Гадоев, 27. Роббим Ҳасанов, 29. Владимир Баенко, 77. Иван Нагаев.
Захира: 1. Эркин Жабборов, 15. Жамшид Ҳасанов, 23. Зохир Пиримов, 44. Миржалол Жумаев.