Туркия чемпионатининг 33-туридан ўрин олган учрашувлар ўз якунига етди.
"Бешиктош" жамоаси "Газиантепспор" меҳмони бўлди ва сафарда 4:0 ҳисобида ғалаба қозонди. Бу ғалаба Шенол Гюнеш шогирдларини муддатидан аввал Туркия чемпионига айлантирди.
Чемпионат тугашига бир тур қолганида бургутлар иккинчи ўриндаги «Истанбул ББ» клубидан 4 очкога ўзиб кетди. Шу тариқа, "Бешиктош" ўз тарихида 15-марта ҳамда кетма-кет иккинчи бор Туркия чемпионига айланди.