«Рома» ярим ҳимоячиси Даниэле Де Росси клуб билан янги шартномага имзо чекди. "Бўрилар" расмий сайти тарқатган хабарга кўра, янги шартнома 2019 йилгача амалда бўлади.
Бутун фаолиятини "Рома"да ўтказиб келаётган 33 ёшли футболчининг амалдаги шартномаси шу йилнинг июнь ойи якунига етар эди. Аввалроқ «Интер» Де Россини ўз сафига қўшиб олмоқчи экани ва футболчига 2 йиллик шартнома таклиф қилгани ҳақида хабар тарқалганди.
Футболчи А сериянинг якунланган мавсумида 31та ўйинда майдонга тушиб, 4та гол урди ва 2та голга узатма берди.