Кириш Регистрация
27/12 01:00 Ман. Юнайтед 1-0 Ньюкасл
27/12 16:30 Парма - Фиорентина
27/12 17:30 Ноттингем Форест - Манчестер Сити
27/12 19:00 Лечче - Комо
27/12 19:00 Торино - Кальяри
27/12 20:00 Арсенал - Брайтон
27/12 20:00 Брентфорд - Борнмут
27/12 20:00 Бёрнли - Эвертон
27/12 20:00 Ливерпуль - Вулверхэмптон
27/12 20:00 Вест Хэм - Фулхэм
27/12 22:00 Удинезе - Лацио
27/12 22:30 Челси - Астон Вилла
28/12 00:45 Пиза - Ювентус
28/12 16:30 Милан - Верона
28/12 19:00 Кремонезе - Наполи
28/12 19:00 Сандерленд - Лидс
28/12 21:30 Кристал Пэлас - Тоттенхэм
28/12 22:00 Болонья - Сассуоло

Олег Тюлькин: «Динамо» «триллер»да ғолиб бўлди»

Баҳо:
+ | -

Ўзбекистон Кубоги нимчорак финал жавоб учрашуви доирасидаги «Олмалиқ» — «Динамо» (2:2) учрашувидан кейин самарқандликлар бош мураббийи Олег Тюлькин ўйин борасида тўхталиб ўтди.

— Олег Павлович, кейинги босқич йўлланмаси билан табриклаймиз. Ўйин ҳақида қандай фикрдасиз?
— Бугун «Динамо» ўйин эмас, «триллер»да ғолиб бўлди. Учрашув жуда шиддатли ва томошабоп ўтди. Айниқса, биринчи бўлиб ҳисобни жарима зарбасидан Искандар Холмирзаев киритгандан кейин, ўйин янада жонланди. Майдон эгалари мувозанатни тиклашгач, ҳар қандай ҳолатда ҳам яна битта гол уришимиз керак эди. Аммо кўп ўтмай, футболчилар майдондан четлатишди, пенальти қўйилди. 11 метрлик ҳолат бўйича вазиятни англай олмадим, очиғи. Рақиб пенальтидан гол уриб, ҳисобда олдинга чиққач, якунда биз яна гол уриб, чорак финалга йўл олганлигимиздан жуда хурсандмиз. Йигитлар иродаларини намойиш этишди.

— Жасур Қурбонов майдонга тушаётганда қандай кўрсатма берилганди?
— Ёш футболчимиз яримҳимоячи бўлсада, ҳужумкорликни ошириши керак эди. Ўйин якунида унинг майдонга туширилиши фойдали бўлди. Ўйинга қўшиб берилган 90+6-дақиқа якунига 15 сония қолганида Жасур икки футболчини алдаб, чамаси 30 метрлардан кучли зарбаси билан ажойиб гол муаллифига айланди. Бу гол бизни чорак финалга олиб чиқди. Ёшлар ишончимизни оқлаётган экан, уларга имкон беришда давом этамиз.

Манба: fcdinamo.uz
Киритилди: 10:56, 01.06.2017.
Ўқилди: 3588 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.