Кириш Регистрация
10/07 01:00 Франция - Марокаш
10/07 23:59 Испания - Бельгия

Бэйл: «Чемпионлар лигаси финали қайдномасидан ўрин олганим — бу катта омад»

Баҳо:
+2 | -

«Реал» ярим ҳимоячиси Гарет Бэйл «Ювентус»га қарши бўлиб ўтган Европа чемпионлар лигаси финал баҳси борасида ўз фикрларини билдириб ўтди. Кардиффдаги «Миллениум» стадионида ўтган учрашувнинг 77-дақиқасида уэльслик футболчи захирадан майдонга тушди.

«Айнан шундай лаҳзалар учун мен футболчи бўлганман ва "Реал"га ўтганман. Бундай жамоа аъзоси бўлиш — жуда зўр. Барчаси шундай давом этишини истайман.

Бошланғич таркибдан ўрин олмаганимни ўйиндан олдин айтишди, аммо буни мен аввалроқ билардим. Умуман олганда, Чемпионлар лигаси финал баҳси қайдномасига киритилганимнинг ўзи катта омад. Ахир жароҳатдан кейин жамоа билан 5 кун шуғулландим холос. Лекин мен қайдномадан ўрин олиш ва захирадан тушиш учун қўлимдан келган барча ишни қилдим», — деди Бэйл.

Манба: championat.com
Киритилди: 18:51, 04.06.2017.
Ўқилди: 5664 марта.
Фикрлар: 1 та.

ЭНГ КЎП ЎҚИЛГАН ЯНГИЛИКЛАР

Роналду ЖЧдаги иштирокини якунлагач, таъсирли пост қолдирди [4916]

Энцо Фернандес «Реал» рад этганидан сўнг қайси клубга ўтиши мумкинлиги маълум бўлди [2461]

УЕФА «Негрейра иши» фонида «Барселона»нинг Чемпионлар лигасидаги тақдирини ҳал қилди [2388]

Миср футбол федерацияси ЖЧ-2026 1/8 финалида Аргентинадан учралган мағлубиятдан сўнг мамлакат президентига мурожаат қилди [2337]

Аргентина футбол ассоциациясига қарши текширув бошланди [1683]

«Реал» ва «Барселона» АПЛ юлдузини нишонга олди [1667]

Расман! Садриддин Ҳасанов «Брага» ёшлар жамоаси сафига қўшилди [1440]

«Боруссия» ва «Барселона» ўртасидаги Адейеми трансфери бўйича музокаралар тафсилотлари маълум бўлди [1359]

Ферран Торрес фаолиятини «Атлетико»да давом эттириши мумкин [1294]

«Ливерпуль» ва «Манчестер Сити» «Реал» футболчиси учун курашади [1282]

Асосий сахифа
© STADION.UZ
Гувоҳнома №0917. Берилган санаси: 02.12.2013. Муассис: «OSIYO KABEL» МЧЖ. Бош муҳаррир: Бўронов Олимхўжа Азимхўжа ўғли. Таҳририят манзили: 100057, Тошкент шаҳри, Уста Ширин 125. E-mail: admin@stadion.uz
Барча ҳуқуқлар ҳимояланган. Сайт материалларидан тўлиқ ёки қисман фойдаланилганда веб-сайт манзили кўрсатилиши шарт.
Блогдаги материаллар учун блог эгаси, хабарлар остидаги фикрлар учун фойдаланувчининг ўзи жавобгар.


счётчик